• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Қуйидаги ақлли, иқтидорли, машҳур инсонларга қараб, уларнинг умумтаълим мактабини битирмаганига ишониш қийин.

Фото: «Домашний очаг»

Энтони Ҳопкинс

Фото: «Домашний очаг»

Бўлажак «Оскар» совриндори мактабда ақлий заиф деб ҳисобланган. Бунинг сабаби Энтони дислексиядан азият чеккан, у ҳарфлар ва сўзларни ажрата олмаган, шунга мос равишда ўқиш ёки ёзишни жуда секин ўзлаштирган. У фақат пианино чалишни яхши биларди, лекин бу қобилият ўқитувчилар томонидан эътиборга олинмади. Натижада Ҳопкинс мактабни тарк этишга мажбур бўлган.

Жим Керри

Фото: «Домашний очаг»

Керри ҳам оиладаги молиявий қийинчиликлар туфайли мактабни тугатмаган. Бола жуда қаттиқ ҳаракат қилган ва дарсларни қолдирмаган шунга қарамай, у мактабдан кейин заводда 8 соат ишлашга мажбур бўлган. Бу унинг ўқишига таъсир қилди. Керри уч йил кетма-кет 10-синфда қайта ўқиш учун қолди, охир оқибат мактабни ташлаб кетди.

Кейт Уинслет

Фото: «Домашний очаг»

Бир вақтлар Кейтни ортиқча вазни туфайли синфдошлари ҳақорат қилганини бугун тасаввур қилиш қийин. Уларнинг масхара қилганига бўлажак актриса чидай олмай, мактабни ташлаб кетган.

Аль Пачино

Фото: «Домашний очаг»

Аль Пачино дастлаб спорт карьерасини орзу қилган ва ҳатто мактабнинг бейсбол жамоасида ўйнаган. Аммо 17 ёшида у пул ишлашга қарор қилди ва мактабни ташлаб кетди. Унинг фақат актёрлик мактаби дипломи бор, аммо бу унинг юлдуз бўлишига тўсқинлик қилмади.

Жерар Депардье

Фото: «Домашний очаг»

Депардьенинг характери эрта болаликдан, дарс ўрнига ўғрилик ва кейинчалик машиналарни қайта сотиш билан шуғулланганида намоён бўла бошлади. 12 ёшида у синфдошлари билан хайрлашди ва мактаб партасида уни бошқа кўришмади. Бугунги кунга қадар журналистлар Жерар Депардьенинг тўғри ёза олишига ишончлари комил эмас.

Анжелина Жоли

Фото: Pinterest

Анжелина, Кейт Уинслетдан фарқли ўлароқ, ўзининг озғинлиги ва тишларидаги брикетлар туфайли синфдошлари томонидан масхара қилинган. Бу ҳолат уни депрессияга олиб келди ва мактабни ташлаб кетди.

Том Круз

Фото: Pinterest

Круз, худди Ҳопкинс каби, дислексиядан азият чекади. Ўз-ўзидан маълумки, у мактабда қийналган. У 15 маротаба мактабини ўзгартирди, лекин бу ҳеч нарсага олиб келмади. Круз ҳатто руҳоний бўлишга ҳаракат қилди, кейинчалик ўз фикрини актёрлик карьерасига ўзгартирди.

Пирс Броснан

Фото: Pinterest

Бўлажак Жеймс Бонд 15 ёшида Лондонга кўчиб ўтди ва шу заҳоти ўз курсдошлари томонидан масхара қилиниб, уни талаффузи туфайли «ифлос ирландиялик» деб аташди. У беш йил давомида азоб чекди, кейин 16 ёшида уйдан ва мактабдан қочиб кетган. Сўнгра актёр ҳеч қачон машғулотларга қайтмади.

Николь Кидман

Фото: Pinterest

Кидман мактабда яхши ўқиган, у яхши баҳоларга ўқиди, хореография студиясига қатнади ва қўшиқ куйлади. Аммо Николь онасининг касаллиги учун ўқишни тўхтатишга мажбур бўлган, чунки ундан бошқа қаровчи бўлмаган. Шу тариқа актриса мактабни тамомлай олмаган.

Жонни Депп

Фото: Pinterest

Жонни ўқишни хоҳламасди, у рок юлдузи бўлишни орзу қилган. Шунинг учун у гуруҳ машғулотларига бориб, дарсларни қолдирди, уй вазифаси ҳақида эса ҳеч нарсани ўйламасди. 15 ёшида мактабни тарк этишга қарор қилди. Бунинг ўрнига Жонни актёрлик сабоқларини олди ва миллионлаб пул ишлаб топмоқда. Лекин у ҳали ҳам мактаб йилларини қумсайди.

Ўхшаш янгиликлар