• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.2°C
Detail image

«Муҳташам юз йил» сериалида султон Сулаймон ва Хуррам султоннинг қизи Меҳримоҳ ролини гавдалантиргани билан таниш бўлган Пелин Карахан суратга олиш ишлари тугаганидан кейин туғруқ таътилига кетган эди.

Фото: CNN Turk

Икки нафар ўғли бўлган актриса узоқ давом этган танаффусдан кейин 2021 йилда кинога қайтган. Шундан кейин кўпчилик унинг семириб кетганини таъкидлай бошлаган. Актрисанинг ўзи вазни уни ташвишга солмаётгани ва у кадр учун озиш тарафдори эмаслигини таъкидлайди.

Фото: CNN Turk

Икки ой аввал эса бирданига озишни бошлаган Пелин бундан ўзи ҳам ҳайрон бўлган. «Мен бунчалик озишни мақсад қилмагандим, лекин шундай бўлдими, демак, натижани мустаҳкамлашим керак. Аслида озиш осон. Шунчаки кун давомида овқатланишни икки мартага қисқартириш ва тонгни спорт билан бошлаш керак», — деган у. Бундан ташқари, у яна семирса ҳам бундан хафа бўлмаслигини қўшимча қилган.

Ўхшаш янгиликлар