• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +31°C
Detail image

«Муҳташам юз йил» – реал воқеаларга асосланган туркий тарихий драма. Сюжетда Усмонлилар империяси ҳақида ҳикоя қилинади. Сериалда бош ролларни ижро этган актёрлар орасида султонлардан бирининг авлоди ҳам бор.

Фото: Pinterest

«Муҳташам юз йил» сериали Султон Сулаймон давридаги Усмонли империяси тарихига катта эътибор қаратди. Сериал намойишидан сўнг томошабинлар драмадаги воқеаларни ҳақиқий ҳаётдагиси билан солиштиришни бошлади.

Фото: «Домашний очаг»

Айтиш жоизки, «Муҳташам юз йил» сериалини суратга олишда иштирок этган актёр ва актрисалар орасида Усмонлилар империяси султонининг авлоди ҳам бор. Бу Сулаймоннинг опаси Хадиче образини гавдалантирган актриса – Селма Эргечдир. Тарихий драма намойишидан кўп ўтмай, у интервьюларнинг бирида буни айтиб ўтган. Селма Эргечнинг аждодлари Усмонлилар империясининг 30-султони Маҳмуд II бўлиб, 1808—1839 йиллар давомида тахтга эгалик қилган.

Актриса 1978 йил 1 ноябрда Германиянинг Хамм шаҳрида туғилган. Унинг онаси немис, отаси турк. Актрисанинг ота-онаси тиббиёт соҳасида ишлаган. Селма туғилганидан кўп ўтмай, оила Туркияга қайтиб келган. Дастлаб улар қисқа муддат Мерсинда яшаб, кейин Анқарага кўчиб ўтган.

Фото: «Домашний очаг»

1995 йилда ўрта мактабни тугатгач, Эргенч Оксфорд (Буюк Британия) Ҳеадингтон мактабига ўқишга кирди. 1996—1997 йилларда у Лилл шаҳрида (Франция) таҳсил олди. Бир мунча вақт ўтгач, у Истанбул университетининг тиббиёт факультетига ўқишга кирди.

Селманинг суратга тушишида Султон Сулаймон ролини ижро этган Ҳалит Эргенчнинг агенти сабаб бўлган. Маълум бўлишича, Эргенч Султон ролига маъқулланган, лекин Хадиче султон ролига актриса топилмаган. Шундай қилиб, Селма Усмонлилар сулоласи ҳақидаги тарихий драмада иштирок этишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар