• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзининг муҳимлигини англаш ва синовларга дош бериш қобилияти ўзига ишонган одамларга хосдир. Бир вақтлар ҳеч ким танимаган Лотин Америкаси актрисаси Салма Хаек рад этиш нима эканлигини ҳис қилган бўлса-да, ҳеч қачон ўзига ишонишдан тўхтамаган, натижада орзу қилган ҳамма нарсага эришган.

Орзулари қандай пайдо бўлди

Фото: People Talk

Салма Хаек карьерасини ватани — Мексикада бошлаган. Актриса «Тереза» ва «Қурбон бўлган муҳаббат» теленовеллаларида рол ўйнаганидан кейин машҳурлик чўққисига чиқди. Иккинчи фильм унга BAFTA’нинг ўзига хос мексикача эквиваленти — Ariel мукофотини олиб келди. Аммо юлдуз бундан ҳам кўпроғини хоҳларди, таваккал қилишга тайёр эди. Шу тариқа у Голливудга йўл олди.

Дастлаб Салма Лос-Анжелесга кўчиб ўтади ва актёрлик курсларига ёзилади. Бир нечта эпизодик роллардан сўнг, актриса ўзининг биринчи асосий ролини олади: Антонио Бандерас билан бирга «Илтижо» фильмида рол ўйнайди. Шундан кейин Жорж Клуни, Уилл Смит ва Пенелопа Круз каби бошқа юлдузлар иштирокидаги лойиҳаларда иштирок этади.

Фото: People Talk

«Биз тўхтатиб бўлмайдиган қизлармиз»

Илгари Лотин Америкаси актрисалари учун йирик лойиҳага қатнашиш осон эмасди. Актриса Дрю Берриморга берган интервьюсида Салма ўз фаолияти давомида унга бош ролни олиш имконияти қанчалик паст экани бир неча бор айтилганини тан олади.

Фото: People Talk

Бир куни продюсер унинг инкор этиб бўлмайдиган истеъдодини тан ола туриб, келиб чиқиши мексикалик бўлгани учун у ҳеч қачон юлдуз бўлолмаслигини айтади: «Сиз қанчалик гўзал ва қанчалик маҳоратли актриса эканлигингиз муҳим эмас. Оғзингизни очишингиз билан томошабин кўз олдига дарров уй хизматкори келади». Лекин бундай гаплар уни тўхтата олмайди. Дрю ва ўзи каби актрисалар ҳақида Салма шундай дейди: «Биз бизнес ва продюсерликда муваффақият қозонган актрисалар авлодига мансубмиз. Биз тўхтатиб бўлмайдиган қизлармиз».

«Аёллар ҳамма нарсага қодир»

Фото: People Talk

1999 йилда Салма бошқа йирик компаниялар билан бирга фильм ва телесериаллар ишлаб чиқарувчи Вентанароса продюсерлик компаниясига асос солади. 2002 йилда актриса «Фрида» фильмини суратга олди ва унда бош ролни ўзи ижро этди. Мазкур фильм актрисага 2 та «Оскар» ва «Энг яхши актриса» номинациясини олиб келди.

Салма продюсерлик қилган «Монарх» сериали тақдимотида у ёшлигида ўзи ҳақида қандай фикрда бўлгани ҳақида гапириб берди: «30 ёки 40 ёшлардаги суратларимга қараб, ҳозир ўша пайтлардан гўзалроқман деб ўйлайман. Илгари мен ўзимни ҳаддан ташқари кўп танқид қилардим».

«Яхши етакчи»

Фото: People Talk

«Унинг қандай қўллаб-қувватлашни билиши, нимага ишониши, қандай она эканлиги, севишдан, хато қилишдан, ҳимоясиз бўлишдан қўрқмаслиги – Салманинг жасурлигидан. Булар лидернинг фазилатлари. У яхши етакчи», — дейди Салмага Marvel оламининг янги суперқаҳрамони ролини таклиф қилган режиссёр Хлоэ Чжао. Актриса «Абадийлар»да инсониятни қутқарувчи суперқаҳрамонлар етакчиси Аяк ролини ўйнашини маълум қилди.

Фото: People Talk

Бу рол актрисанинг муваффақиятидан дарак беради, у энди худди шундай орзу қилган бошқа Лотин Америкалик актёрларига эшиклар очиқ эканлигига амин. Актриса қаҳрамон костюмини кийганида қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирганини кўзларида ёш билан у шундай тасвирлайди: «Мен ўзимни суперқаҳрамон либосида кўрдим. Ойнада катта орзу қилишга журъат этган кичкина қизнинг юзини кўрдим. Мен барча қизалоқларнинг юзларини кўрдим».

«Тинмай ишла. Тайёр тур»

Фото: People Talk

Актриса, продюсер, жамоат фаоли ва ишбилармон аёл сифатида ёрқин карьерага эришган Салма 2021 йил ноябрь ойида Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Нутқи давомида у «Нега телесериалларингизга қайтмаяпсиз? Бу ерда ҳеч қачон иш топа олмайсиз» дея бош ролларга бир неча бор рад этишганини эслаб ўтди. Салма ўзига ўзи: «Бу ерда мен ҳеч кимга керак эмасман. Улар ортимга қайтиб кетишимни хоҳлашади», деб хафа бўлган ҳам.

Ҳафсаласи пир бўлишига қарамай, у таслим бўлмади. Салма ўз орзулари учун курашишга қарор қилди ва ўзига ўзи сўз берди: «Тинмай меҳнат қил. Тайёр тур. Бошқаларнинг гапларига эътибор берма. Энг муҳими, бундай ютуққа нолойиқман деб ўйлаганингда, ўзингга қулоқ солма».

Фото: People Talk

Ўхшаш янгиликлар