• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29.9°C
Detail image

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 9-сони мавзуси «Ахборот воситалари ва давлат органлари муносабати» бўлиб, дастур меҳмони сифатида блогер Умид Ғофуров таклиф этилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

«Troll.uz» лойиҳаси асосчиси суҳбат давомида матбуот хизматлари фаолиятига тўхталиб, бу соҳа ходимларини ўқитиш кераклигини айтди.

Матбуот хизматлари, афсуски, бизда ўзи ишлайдиган жойнинг адвокатига айланиб қолди. Ҳар қандай вазиятда ўз иш берувчиси томонда бўлади. Мантиқан тўғри бўлиши мумкин, лекин матбуот котиби бунақа бўлиши керак эмас аслида.

Яъни, маълумотларни тўғри сўзлардан фойдаланиб тўлиқ етказиши керак. Улар эса «мана, аслида ҳокимият бунақа-бунақа ишларни қилган, сизлар алдаяпсизлар» дейди, матбуот хизмати бунақа қилиши керакмас-да», — дейди Умид Ғофуров.

У, шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ва журналист Азиза Қурбонова ўртасида юзага келган ҳолатга ҳам тўхталиб ўтган.
Учтепа тумани ҳокимлигининг саҳифаси орқали Азиза Қурбоновага изоҳ қолдирилганини кўргандирсиз. Тасаввур қиляпсизми? Ҳокимият саҳифасидан «Азиза Қурбонова, сизга ярашмайди, бундай гапларни гапирманг» деяпти-да. Ўзининг қилаётган ишларини халқнинг муаммосидан устун қўйяпти. Тўғри, матбуот хизматдагилар ишламайди демоқчи эмасмиз, улар ишлайди. Лекин улар шуни пешлаяпти-да. Ўзи ким ёзаётгани ҳам аниқмас, исми кўринмайди. Мана муаммо, — дейди блогер.
Бундан ташқари, Умид Ғофуров Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев фуқароларни қабул қилишда ўзини муносиб тутмагани ҳолати бўйича ҳам ўз фикрларини ёқяпти.

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати расмга олган шуни, лекин бунинг хунуклигини ўзи тушуниб етмаган. Бу иш хато кўринишини англамаган. Балки ўша жойда ҳоким фуқароларга илтифот кўрсатиб гапиргандир, биз билмаймиз, кўрмаганмиз-ку воқеани. Биз расмни кўрдик, унда ҳоким ўтирибди «Шайтанат»даги Асадбекка ўхшаб. Пастда эса «қуллар». Биз шу расмни кўрамиз. Матбуот хизматида шу жараённи расмга олган одам бор — 1, расмга логотипни қўйган одам бор — 2, бу расмга матн ёзган бор — 3, ўшани ҳокимиятнинг Telegram каналига жойлаган одам бор — 4. 4 та одамда ҳам савия бўлмаган», — дея фикрини изоҳлаган у.
Умид Ғофуровнинг айтишича, матбуот котиблар ўзи ишлайдиган жойнинг ҳимоячиси бўлиши керак эмас. Барча маълумотларни борича, тўғри сўзлар, расмлар билан беришни ўрганиши керак. Буни эса ўқитиш керак.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар