• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда хонанда Муниса Ризаеванинг мактабда унчалик яхши ўқимагани акс этган видео тарқалмоқда. Хонанда бошловчининг «7 карра олти неччи бўлади?», деган саволига биринчи уринишда тўғри жавоб бера олмайди. Қуйида ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда, мактабда иккичи бўлган жаҳон юлдузлари ҳақида маълумот берилади.

Наталя Водянова

Фото: Cosmopolitan

Супермодель мактабни ҳам тугатмаган ва университетга кирмаган – бунга оиладаги қийин шароит сабаб бўлган. Бўлажак юлдузнинг оиласи анча камбағал, бундан ташқари, унинг синглиси мия фалажи билан оғриган. Унга эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қилиши керак эди. Натижада ёш Наташа бозорда сотувчи сифатида қўшимча пул топиши, синглисига қараши, ҳеч бўлмаганда онасига бироз ёрдам қилиши керак бўлган. Уй вазифасини бажаришга эса вақти йўқ эди. Шунга қарамай, Водианова оёққа туришга муваффақ бўлди ва бугун у оиласини моддий томондан қўллаб-қувватлайди.

Камерон Диаз

Фото: Cosmopolitan

Камерон мактаб даврида дарсларни ўзлаштириш ўрнига ўзини ҳимоя қилишни ўрганди. У безори бўлиб ўсган, дарсларни қолдирган, эрталабгача дўстлари билан сайр қилишни афзал кўрган. Бундай учрашувларнинг бирида фотограф Жефф Дунас 16 ёшли Диазни модель сифатида синаб кўришга таклиф қилди. Камерон рози бўлди ва ҳаммаси шундан бошланди. Мактаб эса тамоман унутилган эди.

Павел Прилучний

Фото: Cosmopolitan

Павелнинг болалигида безорилик қилгани унинг экрандаги қаҳрамонларининг аксариятига мос келади. У йиллар ўтиб, мактабни ёқтирмаслигини ва шунинг учун ёмон ўқиганини ҳам айтиб ўтган. «Мен тез-тез болалар билан ўйнаш учун кўчага чиқар эдим, лекин улар мени топиб, дарс қилишга мажбур қиларди. Отам қаттиққўл одам эди ва унга бўйсунмасликни иложи бўлмаган. Лекин мен барибир курашдим ... Кейин нима билан шуғуллансам, ҳаммасидан нафратландим. Булар менга нима учун кераклигини тушунмас эдим. Ҳаттоки жисмоний тарбияни ҳам ёқтирмаганман. Дарсга келишими билан, албатта, жанжаллашар эдим», – дейди Павел.

Дрю Берримор

Фото: Cosmopolitan

Дрю Берримор актёрлар оиласида ўсган, болалигидан у турли зиёфатларга боришга одатланган ва биринчи ролини уч ёшида ижро этган. Кичкинтой актрисага таклифлар кела бошлагандан сўнг мактаб ва уй вазифасидан воз кечган. Кейинчалик унинг ҳаётида катта-катта зиёфатлар, ичкилик ва шунга ўхшаш нарсалар пайдо бўлган.

Жим Керри

Фото: Cosmopolitan

Жим 10-синфда уч марта қайта ўқиган. Бўлажак актёр камбағал оилада ўсган, шунинг учун у фаррош сифатида қўшимча пул топишига тўғри келган. Уй вазифасини бажаришга эса кучи етмасди, у тез-тез дарс столида ухлаб қоларди. Яхшиямки, мактабдан сўнг, Керри «Як-Як» комедия клубида чиқа бошлади ва бу унинг муваффақиятли актёрлик карьерасининг бошланишига сабаб бўлди.

Екатерина Климова

Фото: Cosmopolitan

Актриса мактаб йиллари билан ёқимсиз хотиралари борлигини маълум қилди. У 11-синфни аранг  тугатган. Кетрин учун, айниқса, аниқ фанлар  қийин эди. Яхшиямки, театр курсига киришда билим талаб қилинмаган.

Том Круз

Фото: Cosmopolitan

Бўлажак кино юлдузи Том Круз ҳаётида мактабни 10 маротаба ўзгартирган. Ундаги дислексия мослашув муаммоларига қўшилди: бундай касаллик билан одам матндаги ҳарфларнинг тартибини яхши сезмайди. Ушбу қийинчиликларга қарамай, Круз актёрликда муваффақият қозонди.

Фёдор Бондарчук

Фото: Cosmopolitan

Болалигида Фёдор ашаддий зўравон эди: у урушди, чекди, дарсларни қолдирди ва ўқитувчилар билан жанжаллашди. Шу билан бирга, бўлажак актёр ва режиссёр санъат мактабида катта ютуқларга эришди, бу унинг келажагини белгилаб берди. Фёдорнинг онаси ўғлининг дипломат бўлишини орзу қиларди, лекин у ижодкорликка интилди. Шундай қилиб, МГИМОга кириш имтиҳонлари Бондарчук учун муваффақиятсиз якун топди, аммо биринчи уринишидаёқ ВГИКнинг режиссёрлик бўлимига ўқишга кирди.

Бенедикт Камбербетч

Фото: Cosmopolitan

Бенедикт Лондондаги нуфузли Ҳарроw мактабида ўқиган, лекин, афсуски, у бу билан мағрурлана олмасди. Аксинча, бунинг акси бўлган. Камбербетч намунали хулқ-атвори билан ажралиб турмаган, безорилар орасидан жой олганди. Актёрни дарслар умуман безовта қилмасди, лекин уни актёрлик маҳорати ҳайратга солди, унинг истеъдоди мактаб йилларида ҳам яққол кўриниб турган.

Нюша

Фото: «kp.ru»

Нюша болалигидан қўшиқчи бўлишни орзу қилар эди ва у ёши улғайган сари ўз келажагига сармоя йиғди. Табиийки, бир пайтлар мактаб иккинчи ўринга ҳам тушган. Аммо Нюшага омад кулиб боқди: унинг билим даражаси етарли бўлмаса-да, мактабнинг ижодий ҳаётида фаоллиги буни беркитиб турарди ва ўқитувчилар унга нисбатан яхши муносабатда бўлган. Натижада бўлажак қўшиқчи мактабни уч баҳога тугатди, лекин бу Нюшани унчалик ҳам безовта қилмади.

Кейт Уинслет

Фото: Cosmopolitan

Болалигида Кейт тўлачадан келган қиз эди, шунинг учун уни мактабда «дўмбоқ» ва «семиз» деб масхара қилишган. Уинслет бу каби муносабатдан шунчалик хавотирда эдики, у ўқишга тўлиқ эътиборини жамлай олмади. Уни актрисаликка бўлган муҳаббати қутқарди: Кейт актриса бўлишни хоҳлаётганини билар эди, шунинг учун мактабни ташлаб, бор кучини орзуларини рўёбга чиқаришга қаратди.

Райан Гослинг

Фото: Cosmopolitan

Райан ёшлигидан актёр бўлишни орзу қилган, шунинг учун у кастинг ва кўриклардан бери келмаган. Йигитнинг ўқишга вақти йўқ эди: Гослинг мактабга борган кунларда эса унга бирор нарсани ўргатиб бўлмасди. Бўлажак актёр бошқа синфига ўтказилди, лекин бу ҳам ёрдам бермади: Райан мактабни ташлаб, Лос-Анжелесга кўчиб ўтди ва у ерда кино оламига кириб борди.

Риҳанна

Фото: «Риа Новости»

Ри-Рининг болалигини бахтли деб аташ қийин: унинг оиласи бой эмас эди, отаси, бошқа нарсалар қаторида, гиёҳвандлик ва ичкиликдан азият чекарди. Шунинг учун унинг уйидаги муҳит ҳавас қилишга қарзимасди. Доимий стресс Рианнанинг мактабда ўқишига имкон бермади. Қиз мусиқадан таскин топди, бу кейинчалик унинг ҳаётининг маъносига айланди. Хонанда бўлиш орзусида учун Рианна 16 ёшида мактабни ташлаб кетди.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Cosmopolitan

Лео ҳар доим мактабдаги таълим унинг ҳаётида фойдали бўлиши мумкин эмаслигига амин эди. Шунинг учун у бир неча синфларни ўқиб, кейин мактабни ташлаб, ўзини актёрликка бағишлади. 13 ёшида у биринчи ролини ўйнади ва кейин нима бўлгани барчага маълум.

Парис Hilton

ФестиваАлл

Қошиғигача олтин бўлган Парис ҳақиқатан ҳам келажаги ҳақида қайғурмасди, чунки у бой ҳамда беғам эди. У «намунали» хулқ-атвори учун мактабдан ҳайдалди. Hilton бунга унчалик аҳамият бермади, лекин унинг оиласи ўрта мактаб дипломини олишни талаб қилди ва бўлажак танноз хоним ўзини қўлга олишга мажбур бўлди.

Кристен Стюарт

Фото: Cosmopolitan

Кристеннинг болалигида худди иркит ўрдакча каби тенгдошлари уни доимо ҳақорат қиларди. Шунинг учун ҳам у мактабдан нафратланган ва жуда ёмон ўқиган. У болалигидан фильмларда рол ўйнай бошлади, бу синфдошларининг ғазабини янада кучайтирди.  Ва 14 ёшида, доимий таъқиблардан чарчаган бўлажак актриса мактабни ташлаб кетди. Лекин 20 ёшида Кристен фикридан қайтди ва барибир сертификат олишга қарор қилди: у мактаб имтиҳонларини чет эллик талаба сифатида топширди.

Ўхшаш янгиликлар