• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Литва президентининг таълим бўйича маслаҳатчиси Жоланта Урбанович республикада рус тилини чет тили сифатида ўқитишдан воз кечишни таклиф қилди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Урбанович талабаларга чет тиллари сифатида – француз, немис ва бошқа тилларни танлаш имкониятини таъминлаш зарурлигини, бунинг учун эса мамлакатга ўқитувчилар кераклигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Литвада кўплаб мактаб ўқувчилари ҳануз рус тилини танламоқда, аммо бу тенденция ўзгармоқда. «Албатта, бу ерда вазирликнинг вазифаси бу мувозанатни таъминлаш учун танловни ўзгартириш», — дея қўшимча қилди у.

Нашр Литва таълим вазирлиги маълумотларига таяниб, жорий ўқув йилида энг кўп талаба (15 минг) рус тилини иккинчи чет тили сифатида танлаганини қайд этди.

Аввалроқ Латвия президенти Эгилс Левиц рус тилини оккупация сарқити деб атаганди. Унинг фикрича, рус тили тез орада бошқа хорижий тиллар томонидан республикадан сиқиб чиқарилади. У, шунингдек, расмийларни Европа Иттифоқи тилларининг тарқалишига ёрдам беришга чақирди.

Шунингдек, Эстония 2030 йилгача рус мактабларини эстон тилида ўқитишга ўтказмоқчилиги хабар берилган.

Ўхшаш янгиликлар