• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

21 сентябрь куни олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Нант яқинидаги Верту шаҳри боғидаги гулдан чанг йиғаётган ари.

Фото: Reuters

Пермдаги университетда содир бўлган отишмадан сўнг бир-бирларига тасалли бераётган талабалар.

Фото: AP Photo

Карачи шаҳрида тиббиёт ходими полиомиелитга қарши вакцина томчисини бола оғзига томизмоқда.

Фото: AFP

Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясида илк бор нутқ сўзламоқда. Байден ўз нутқини АҚШ демократик қадриятлар — эркинлик, тенглик ва одамларнинг умуминсоний ҳуқуқлар учун курашишини айтиб якунлади.

Фото: Shutterstock

Хитойда 11-Пекин халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда.

Фото: AP Photo

Токио боғларида очилган нозикниҳол гуллари.

Фото: AP Photo

Кобулдаги истироҳат боғида кўнгил ёзаётган «Толибон» жангарилари.

Фото: Getty Images

Мельбурндаги қурилиш ишчилари COVID-19 чекловларига қарши намойиш ўтказди.

Фото: EPA

Пермь давлат миллий тадқиқот университетида отишма пайтида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ёдгорликка гуллар қўйилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Германиядаги католик эпископлари конференциясининг кузги ялпи мажлиси ўтказилди.

Фото: «ТАСС»

Германиянинг Вергҳайм шаҳри яқинидаги Таунус тепаликлари ортидаги тўлин ой.

Фото: AP Photo

Германияда якшанба куни мамлакат парламенти учун сайлов ўтказилади. Суратда: Бундестаг сайловларида турли коалициялар ранглари шарафига ўтказилган сайлов кампанияси.

Фото: «ТАСС»

Болгария соҳилида бортида 20 тонна ёқилғи бўлган юк кемаси саёзликда туриб қолди.

Фото: Getty Images

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида кучли ёмғирдан кейин мева сотувчиси аравасини сув босган кўчада итариб юрибди.

Фото: AFP

Ғозийободнинг Мандола қишлоғида фермер хўжаликлари қонунларига қарши норозилик сифатида қазилган қабрларда ётган деҳқонлар.

Фото: Reuters

Буюк Британияда иқлимни асраш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни мақсад қилган Буюк Яшил Ҳафталик муносабати билан Дорсет қирғоғида жойлаштирилган шиор.

Фото: PA

Ҳиндистондаги поездга осилиб олган йўловчилар.

Фото: Reuters

Индонезия ҳукумати 2024 йилга келиб балиқ экспортини 1,5 миллиард долларга кўпайтирмоқчи. Суратда: Анъанавий Ҳамади балиқ бозорида марлин балиғини кемадан соҳилга олиб чиқиш жараёни.

Фото: Getty Images

Атлантика океанида жойлашган Канар архипелаги таркибига кирувчи Испаниянинг Пальма оролидаги Кумбре Виэҳа вулқони отилиши бошланди.

Фото: EPA

Германиянинг Ганновер шаҳрида қуёш чиқиши.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялар:

Ўхшаш янгиликлар