• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Тошкент шаҳар ҳокимлигига фуқаро Зиёда Латипова Баҳромовна томонидан Mercedes-Benz С500 автомобили ихтиёрий равишда совға қилинганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан текширув ўтказади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».

Агентликнинг маълум қилишича, ушбу беғараз совға юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. «15-30 кун ичида расмий маълумот берилади», дейилади хабарда.

30 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқармаси ва фуқаро Зиёда Латипова Баҳромовнага тегишли қора рангли Mercedes-Benz S500 Hybrid (давлат рақами 01M798HB) енгил автотранспорт воситаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш ҳақидаги таклифи маъқулланганди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу бўйича қарорни имзолаб, машинани техник кўрикдан ўтказиб, фойдаланишга топшириш ҳақида топшириқ берганди.

«OLX.uz» сайтига жойланган ушбу моделдаги автомобиль (2021 йилда ишлаб чиқарилган, 1000 километр юрган) 275 000 АҚШ долларда баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар