• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Elle нашри болалар зерикмаслиги учун оила даврасида томоша қилиш керак бўлган фильмлардан еттитасини тавсия қилди.

«Жаноб Спиветнинг ақл бовар қилмайдиган саёҳати»

Фото: Elle

«Амели» ва бошқа картиналарини суратга олган француз кинорежиссёри Жан-Пьер Жененинг фильми катталар ҳамда болалар учун ҳам бирдек қизиқарли. Сюжет марказида катта илмий кашфиёт қилган ва бунинг учун нуфузли мукофотга сазовор бўлган 10 ёшли вундеркинд Т. С. Спиветнинг ҳикояси ўрин олган. Бироқ муаммо шундаки, унинг «ақлдан озган» оиласининг ҳеч бири болани бутун мамлакат бўйлаб тақдирлаш маросимига олиб боришни ўз зиммасига олмайди. Сўнгра унинг ўзи йўлга чиқади. Йўлда эса уни хавф-хатар ва янги дўстлар кутади. Бемаъниликка тўла дунёда содир бўладиган қизиқарли воқеалар оила инсон ҳаётидаги асосий қадриятлардан бири ва муносабатлар машҳурлик ва пулдан муҳимроқ эканини исботлайди.

«Мен девкелбатлар билан жанг қиламан»

Фото: Elle

Замонавий дунёда қизлар ҳам ўзларини тўлиқ ҳимоя қилиши ва ҳатто бутун дунёни қутқариши мумкинлигини исботлайдиган ажойиб фильм. «Мен улкан маҳлуқлар билан жанг қиламан» — ссенарист Жо Келли ва рассом Ҳ. М. Кен Ниимуранинг шу номдаги асардан экранлаштирилган версияси ҳисобланади. 2014 йилда энг яхши қисқа метражли «Гелий» фильми учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлган Андерс Валтер Хансен хавфли мавжудотларни кўриш қобилиятига эга бўлган қиз ҳақида ҳикоя қиладиган фильм суратга олди. Қўрқув ва жамиятнинг нотўғри қарашлари билан курашиш ҳақидаги метафорик картина нафақат мавзуси, балки мукаммал операторлик иши ва саундтреки учун ҳам қизиқ. Умуман олганда, фильм оилавий томоша қилиш учун ажойиб танлов.

«Оливер Твист»

Фото: Elle

Чарльз Диккенс қаламига мансуб машҳур романнинг экранлаштирилган версияси ҳам томошабинлар кўнглидан жой олди. Мактабда адабиёт дарсларидан ҳаммага таниш бўлган ибратли ва таъсирли ҳикоя йиллар ўтса ҳам эскирмайди, шунингдек, таниқли режиссёр туфайли янгича мазмун касб этди. Картинада дунё бутун воқелик ва натурализм билан кўрсатилган, аммо бу бахтли якунни инкор этмайди. «Пианиночи» драмасига режиссёрлик қилган Павел Эделманнинг операторлик иши, шунингдек, экранда маккор ўғри Фегин образини гавдалантирган Бен Кингслининг актёрлик маҳорати алоҳида эътиборга лойиқ.

«Маҳлуқлар яшайдиган жойда»

Фото: Elle

Агар бола сизга бўйсунмаса ва ўзаро келишмовчиликларнинг охири бўлмаса, биргаликда Спайк Жонзнинг «Маҳлуқлар яшайдиган жойда» фильмини томоша қилишингиз керак. Картина номаълум йиртқич ҳайвонлар яшайдиган оролда пайдо бўлиб қолган тўққиз ёшли бола ҳақида ҳикоя қилади. Фильмнинг бош қаҳрамони ғайриоддий муҳитда ўсган, унинг характери атрофидаги одамларга қанчалик зарар етказишини кўриш мумкин. Лойиҳанинг муҳим афзаллиги шундаки, бу ерда одобли бўлиш ҳақида сўз кетмайди, балки ахлоқ ажойиб сюжет ва гўзал тасвирлар ортида ақлли тарзда яширинган.

«Сеҳрли ўка»

Фото: Elle

Жеймс Метю Баррининг ҳаёти ҳақида жуда яхши ҳикоя қилувчи биографик фильм режиссёр Марк Фостер томонидан суратга олинган ва лойиҳага Жонни Депп ва Кейт Уинслетни таклиф этган. Ижодкор Питер Пен ва унинг севгилиси тақдири ҳақидаги таъсирчан ва самимий ҳикоя ўзининг бадиийлиги билан томошабинлар хотирасида абадий қолади: фожиали якунига қарамай, бу картина ҳақиқатни тасдиқлайди ва одамларга ўз бахти учун курашишни ўргатади. Фильм танқидчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва бастакор Ян Качмарек («Хатико» фильми учун мусиқа ёзган) «Сеҳрли ўлка»га ёзган саундтреки учун «Оскар»ни олишга муваффақ бўлди.

«Маҳлуқ овози»

Фото: Elle

Ҳар доим ҳам инсон ҳаёти муаммосиз ўтмайди, ҳатто бу болаларда ҳам кузатилади. Болакай Коннор муаммоларга тўла: отаси онасини ташлаб кетади, бева қолган аёлнинг ҳам ўғлига вақти йўқ — у саратон касаллигига чалинган. Энг ёмони бола мактабда таҳқирланади, у бувисиникига кўчиб кетишга мажбур бўлади ва у ҳам набирасига ҳеч қандай қизиқиш билдирмайди. Тунги маҳлуқлар Конорни қийнашни бошлайди, лекин қари дарахтдан чиққан улкан маҳлуқ тўсатдан бу ишга аралашади — у болани қўрқитмоқчи эмас, аксинча, у болани кучли бўлиши учун муаммоларни енгишга ва яшашга ёрдам берадиган воқеаларни айтиб беради.

«Терабитиядаги кўприк»

Фото: Elle

2006 йилда «Терабитиядаги кўприк» фильми намойиш этилди ва у томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Сеҳрли ўрмонда қирол ва малика бўлган Жесс Арон ва Лесли Берк ўртасидаги дўстлик ҳикояси жасорат ва мардлик, шунингдек, яқинларини қадрлаш ва уларнинг олдидаги бурчлар учун жавобгар бўлишни ўргатади.

Ўхшаш янгиликлар