• 10525.50
  • 12763.22
  • 141.09
weather Тошкент: +3.6°C
Detail image

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларидаги пасайишларда ҳукуматнинг фаолиятини танқид қилди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар берди.

Фото: Reuters

Иқтисодиётдаги муаммолар ҳақида мамлакат раҳбари аввал ҳам гапирган эди.

«Вазирлар Маҳкамаси муҳим иқтисодий йўналиш режаларини тузишда етакчилик қила олмади ва вазирликлар томонидан тайёрланган ҳисоботларни механик равишда бирлаштириш билан чекланди», — деди КХДР раҳбари.

Шунингдек, Ким Чен Ин Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг иқтисодий департаменти раҳбари Ким Ту Ирни вазифасидан озод қилди.

2021 йил январида бўлиб ўтган Корея Меҳнат партиясининг саккизинчи йиғинида КХДР етакчиси иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларида кўрсаткичлар режадан сезиларли даражада паст бўлганини айтди. Шу муносабат билан давлат раҳбари мамлакатда либерал иқтисодиётни Хитой модели асосида ривожлантириш ва ташқи бозорларни эгаллаш ғояси рад этилганини эълон қилди. Энди КХДР давлатнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчи ролини кучайтириб, ички истеъмолга эътибор қаратади.

Ўхшаш янгиликлар