• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 14 сентябрь куни олинган сара суратлар жамланмасини намойиш қиламиз.

Нью-Йоркдаги Метрополитен музейида Костюм санъати институтининг анъанавий бали бўлиб ўтди. Меҳмонлар учун расмий кийим коди «Америка мустақиллиги» мавзусида эди. Суратда америкалик хонанда Билли Айлиш.

Фото: Getty Images

Сирдарё вилоятида қовун қоқи тайёрлаётган аёл.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ғазода фаластинлик овчининг тўрига тушган бедана.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳамма Жейми ҳақида гапиради» фильмининг жаҳон премьерасида иштирок этган актёр.

Фото: Reuters

Нью-Йоркда намойишчилар коронавирусга қарши эмлашга норозилик билдириш учун «озодлик митинги»да иштирок этмоқда.

Фото: Getty Images

Бангкокда такси ҳайдовчилари пандемия сабабли фойдаланилмаётган машиналар устида сабзавот боғини ташкил қилди.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркдаги Black Lives Matter ҳаракати фаолларининг норозилик акцияси.

Фото: EPA

Мисрда реставрациядан сўнг Жосер пирамидасининг жанубий мақбараси ташриф буюрувчилар учун очилди.

Фото: Getty Images

Нижний Новгород вилоятидаги «Мулино» ҳарбий полигонида Россия–Беларусь қуролли кучлари иштирокида «Запад-2021» қўшма стратегик машғулотлари ўтказилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Жанубий Кореянинг машҳур гуруҳи BTS аъзолари президент томонидан келажак авлодлар ва маданият бўйича махсус элчиси этиб тайинланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

Фото: EPA

Индонезиядаги Сулавеси оролининг Луву округида яшовчи аҳоли дарё тошқини оқибатида вайрон бўлган кўприкдан ўтмоқда.

Фото: Getty Images

Бангкокда ҳукуматга қарши намойишчилар отган пиротехника воситалари полиция гуруҳи олдида портлади.

Фото: Reuters

Парижда авангард рассоми Кристонинг «Ғалаба аркаси»нинг матога «ўраш» лойиҳаси устида иш давом этмоқда.

Фото: «ТАСС»

Россия президенти Владимир Путин атрофидаги одамларда коронавирус аниқланганидан кейин ўзини яккалаш режимига ўтди.

Фото: EPA

Нью-Йоркдаги Костюм санъати институтининг анъанавий бали бўлиб ўтаётган кўчада полиция ходимлари билан тўқнаш келган Black Lives Matter намойишчиси.

Фото: EPA

Непалда муссон мавсуми тугаши муносабати билан Индра Жатра фестивалини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Панжоб полициясининг Шакти гуруҳларидан бири – аёлларга қарши жиноятчиликка қарши курашиш учун тузилган аёллар отрядлари очилиш маросимида иштирок этмоқда.

Фото: AFP

Буюк Британиянинг Дунгенесс шаҳрига келган муҳожир фарзанди билан пляжда.

Фото: Reuters

Германиянинг Бремен шаҳридаги тонг.

Фото: Getty Images

Нью-Йорк осмонидаги чақмоқ.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда танаси инсонники, боши эса филники бўлган донолик ва фаровонлик худоси Ганеша Чатурига бағишланган ўн кунлик диний фестиваль бўлиб ўтмоқда. Фестиваль давомида Ганешанинг ранг-баранг ҳайкаллари океан ёки дарё сувларига «чўктирилади». Бунда Ганеша барча бахтсизликлар ва муаммоларни ўзи билан олиб кетади, деб ишонилади.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялар:

Ўхшаш янгиликлар