• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалида мураккаб трансплантация амалиёти — буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, бемор Даврон Ражабов — Боғот туманидан. У кўп йиллардан бери буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келган. Сўнгги пайтларда эса аҳволи янада оғирлашган. Шифохонага мурожаат қилганида мутахассислар унга сўнгги чора сифатида трансплантация амалиётини тавсия этган.

Донорлик учун турмуш ўртоғи — Камола Саъдуллаеванинг тиббий таҳлил натижалари мос келган. Аёли эса эрига бир буйрагини беришга қарор қилган.

Операция олти соатдан кўпроқ вақт давом этган. Уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва вилоят филиали жарроҳлари ўзаро ҳамкорликда бажарган.

«Муҳими, амалиёт муваффақиятли якунланди. Ҳозир беморнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи яхши. Ҳар иккисида тегишли стандартлар асосида тиббий муолажалар давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу буйрак трансплантацияси вилоятда ўтказилган шу турдаги саккизинчи ноёб амалиёт ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар