• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.2°C
Detail image

Хоразм вилояти Янгибозор туманида гаровдаги мулкини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан «Халқ банки» Янгибозор филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «З.Б.» фермер хўжалиги раҳбари З.Қ. наслли қорамол сотиб олишга ажратилган 237,6 минг доллар миқдоридаги кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 616,1 миллион сўмлик иссиқхонани бузиб ташлагани аниқланган. У жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар