• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

AdMe болалигидаги қийин шароитларга қарамай Голливуддаги энг талабгир актрисалардан бирига айланишга муваффақ бўлган Марго Робби ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Марго Элис Робби 1990 йил 2 июлда Далби шаҳрида (Квинсленд, Австралия) туғилган. 31 ёшида у икки марта «Оскар» мукофотига номзод бўлган ва унинг истеъдоди унга кино оламининг машҳур юлдузлари билан ишлаш имконини беради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Бироқ бунга эришиш осон бўлмаган. Интервьюларининг бирида бу ҳақда Марго шундай деганди: «Агар ниманидир хоҳласам, мени ҳеч нарса тўхтата олмайди». У 5 ёшида ота-онаси ажрашишга қарор қилишади, бу бўлажак актрисанинг тақдирини ўзгартириб юборади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Марго — физиотерапевт Сари Кесслер ва фермер Дуг Роббининг қизи. У оиладаги учинчи фарзанд эди. Эри кетганидан кейин Сари болаларини ўзи боқишига тўғри келади. Уларнинг молиявий аҳволи кўп нарсани орзу қилишга имкон бермасди. Марго қўл қовуштириб ўтира олмайди ва бир вақтнинг ўзида 3 та жойда — хизматкор, официант ва Subway ресторанлар тармоғида кассир бўлиб ишлайди.

Марго шоу продюсерларига мактуб йўллаганидан сўнг, «Қўшнилар» телесериалига таклиф қилишганини шундай  эслади:
Суратга олиш ишлари бир неча ойдан бери давом этаётганди. Анчадан кейингина ярим кунлик ишда фақатгина мен ишлашимни англаб етдим.
Робби ўша пайтда Subway’да ишлаган. Ва мен шундай деганман:
Сизлар фақат фильмларда рол ўйнайсизми? Кун бўйи-я? Қандай ажойиб, мен ҳам шундай қилишни хоҳлайман». Ўша пайтда ичимга нимадир чертгандек бўлди, — деб эслайди актриса.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Аммо инсон кўп нарсага эришишни хоҳласа, уни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Марго эса бунинг ёрқин мисолидир: бир нечта спектаклларда иштирок этганидан сўнг, у Голливудда ўзини синаб кўришга қарор қилади. Барчага маълумки, бу осон иш эмас, айниқса цирк санъати бўйича сертификатдан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаган ёшгина мусофир қиз учун.

Имкониятлар аҳамиятсиз бўлишига қарамай, қиз 20 ёшида АҚШга кўчиб ўтади. У янги мамлакатга келганидан бир неча ой ўтгач, «Пан Американ» фильмида рол ўйнайди.

«Ўша пайтда ҳамма ақлдан озганмисан, қанақа Америка? Барибир ҳеч нимага эриша олмайсан, дейишганди. Аммо ҳозир шу ердаман», — дейди у.
Болалигимда бошқаларнинг Tiffany & Cо компаниясининг кичик кўк қутидаги совғасини олаётганини кўрардим. Мен ҳар доим шундай деб ўйлардим: «Қачондир мен ҳам шундай совға олармиканман?». Нью-Йоркдаги илк маошимни олганимда, биринчи қилган ишим Бешинчи авенюдаги Tiffany’sга бориб, билагузукка бириктириладиган кичкинагина самолёт-тумор сотиб олганман. Бу дўкондаги энг арзон буюм бўлган, лекин ўшанда бунинг аҳамияти йўқ эди, чунки у кўк қутида турганди, — дейди Марго.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Марго Робби «Уолл-стритлик бўри» фильмидаги Наоми Лапали роли учун кастингдан ўтиб, Леонардо Ди Каприога тарсаки туширганидан кейин машҳур бўлиб кетади. Бу образ унга оламшумул шуҳрат келтиради. Бунинг ортидан актриса онасининг уй кредитини тўлаш имкониятига эга бўлади.

Маргонинг онаси унга доим ўрнак бўлган:

Онам бизни катта қилиш билан бирга, ишлашга ҳам вақт топган. Баъзан у мени алдаётгандек ҳис қиламан, чунки қандай қилиб бунчалик энергияга тўла бўлишни тушунмайман. У бизга қандай чидаган, ҳанузгача ҳайронман. Биз тинимсиз уришадиган, жудаям шўх 4 нафар бола эдик.Менинг онам Ер юзидаги энг меҳрибон она ва агар мен унга ўхшаган бўлсам, умуман хафа бўлмасдим — аслида, бу мен учун шараф бўларди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

2016 йилда актриса Том Акерлига турмушга чиқади. Анъанага кўра, келиннинг отаси қизини меҳробга олиб бориши керак, аммо Марго бу ролни онасига ишониб топширади. Отасини ҳатто маросимга таклиф қилишмайди. Актриса улар деярли мулоқот қилишмаслигини айтади: «Мен отамга умуман ўхшамайман».

Отаси Дуг Робби Марго ва бошқа болаларнинг ўқиши учун пул бериб турган, аммо меҳрибон ота эмасди. Маълум бўлишича, икки қизи Марго ва Аня «у ҳақда билишни ҳам истамасликларини» айтишган. Бироқ ўғиллари Кемерон ва Лаклан оталарига нисбатан бир оз кечиримли.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Орзулар рўёбга чиқади, бу ҳақиқат. Лекин бу тартиб, жасорат ва фидойиликни талаб қилади. Марго Элис Роббида эса бундай хислатлар жуда кўп. У ҳақиқатан ҳам турли ролларни ўйнаши мумкинлигини исботлади — «Фокус», «Худкушлар гуруҳи», «Тарзан: Афсона», «Тоня барчага қарши», «Икки қиролича» ва «Бир пайтлар Голливудда» каби фильмлар шулар жумласидан. 2023 йилда эса актриса бош ролни ижро этадиган «Барби» фильми экранга чиқади.

Болалигидаги молиявий қийинчиликлар ва Subway’даги ишидан сўнг икки карра «Оскар» мукофотига номзод бўлган актрисанинг бойлиги 15 миллион долларни ташкил этади. Иқтидорли Марго ҳам актриса, ҳам продюсер сифатида янги чўққиларни забт этишда давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар