• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

«Чанчжен-4C» ташувчи ракетаси L-SAR01 масофадан зондлаш сунъий йўлдошини қуёш-синхрон орбитасига олиб чиқди, деб хабар беради Хитой телевизион тармоғи (CCTV).

Фото: China National Space Administration

«2022 йил 26 январь куни Пекин вақти билан соат 07:44 да ‘Чанчжень-4C’ ташувчи ракетаси Сзюсюань космодромидан старт олиб, Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдоши L-SAR 01 ни орбитага олиб чиқди, парвоз тўлиқ муваффақиятли ўтган дея тан олинди», — дейилади телеканал хабарида.

Оғирлиги 3,2 тоннага яқин сунъий йўлдош апретудани радиолокацион синтезлаш технологияси билан жиҳозланган. Ушбу технология қурилма баландлиги, об-ҳаво шароити ва суратга олинаётган объектнинг ёритилишидан қатъи назар, юқори аниқликда Ерни масофадан туриб зондлашни амалга ошириш имконини беради. L-SAR01 600 километр баландликдаги қуёш-синхрон орбитасида туриб, Ерни L-диапазонда масофадан зондлаш имкониятига эга. Унинг асосий вазифаси — геоголик муҳитни мониторинг қилиш, кўчки ва сейсмик фалокатлардан огоҳлантириш.

Уч поғонали «Чанчжень-4C» ташувчи ракетаси Шанхай космик технологиялар агентлиги томонидан сунъий йўлдошларни орбиталарга олиб чиқиш учун яратилган. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, у 2,8 тоннагача фойдали юкни қуёш-синхрон орбитасига, 4,2 тоннани эса пастки орбитага ва 1,2 тоннани геотрансфер орбитасига олиб чиқишга қодир.

Аввалроқ Хитой Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари устидан БМТга шикоят қилгани, Жанубий Корея ўзининг биринчи космик ракетасини учиргани, бироқ ракета сунъий йўлдош макетини орбитага олиб чиқа олмагани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар