• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

8 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси портлаши содир бўлган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди. «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти матбуот хизматининг маълум қилишича, портлаш хусусий тадбиркорлик тармоғига тегишли бўлган газ қувуридан газ сизиб чиқиш оқибатида содир бўлган.

Фото: Zarnews

«‘Кўҳнадам’ маҳалласи Тошкент кўчаси 145-хонадонда содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаблари ерости тармоқларини чуқур ковлаш усулда очиб кўрилганида, хусусий тадбиркорлик тармоғига тегишли бўлган газ қувуридан газ сизиб чиқиш оқибатида юз бергани аниқланган. Эндиликда ҳудуддаги газ тармоқларини бошқа жойга кўчириш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ юзага келган хонадон жойлашган кўчада яшовчилар бир йилдан бери мазкур эҳтимолий ҳолат ҳақида расмий идораларга мурожаат қилиб, ёрдам сўраб келгани тўғрисида хабар берилганди. Таъкидланишича, 145-уйдаги хонада газ қувурлари бўлмаган. Хонадон девори ортида эса автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига тегишли 4 та йирик (6 килограммлик) ҳамда битта кичик, аҳоли учун (1 килограммлик) газ қувури ўтган.

Аввалроқ Чилонзордаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлагани, Сергелидаги омборхоналардан бирида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар