• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

Канадалик аёл ёстиғига келиб тушган метеоритдан уйғониб кетиб, қўрққанидан қутқарув хизматини ёрдамга чақирди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Ruth Hamilton

Таъкидланишича, аёл портлаш овозидан уйғониб кетган ва юзига қандайдир бўлаклар келиб тушганини сезган. У каравотидан сакраб тушиб, қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. 911 оператори билан суҳбат жараёнида аёл ёстиқлардан бирини кўтарган ва каравотида тош ётганини кўрган. Аввалига аёл тошни вақти-вақти билан портлашлар амалга ошириладиган қурилиш майдончасидан учиб келди деб ўйлаган. Аммо телефон орқали қурилиш компаниясига мурожаат қилганида, унга портлаш ишлари амалга оширилмаганини айтишган. Қурувчилар осмонда учаётган объектга гувоҳ бўлишганини ҳам билдирган.

Фото: Ruth Hamilton

Ғарбий Онтарио университети ходимлари тошнинг метеорит эканини аёлга тасдиқлаган. Ҳозирда у экспертизага жўнатилган, бироқ тадқиқотлар якунлангач Рут Гамилтон метеоритни олиб кетиб, хотира учун сақлаб қўйиш ниятида.

Физика ва астрономия кафедраси профессори Питер Баруннинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. 2021 йилда метеоритлардан бири Индонезиядаги уйлардан бирига келиб тушган.

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича қўмитаси Ерга рекорд даражада кўп астероидлар хавф солаётганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида NASA яқин 100 йил ичида Ернинг астероидлар билан тўқнашиш хавфи қай даражадалигини баҳолаганди. Унга кўра, яқин юз йил ичида Ернинг астероидлар билан тўқнашиш хавфи мавжуд эмас.

Ўхшаш янгиликлар