• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.2°C
Detail image

Қизил йўлак учун кўплаб таниқли актриса, қўшиқчи ва моделлар дизайнерлик либосларини танлайди. Аммо чиройли бичимдан кўра бутунлай бошқача – этник нақшлар ёки мамлакатнинг анъанавий тимсоли акс этган либослар кўпроқ кўзга ташланади. Қуйида уларнинг бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Приянка Чопра, Ҳиндистон 

Фото: AdMe

Болливуднинг машҳур актрисаси кўпинча тантанали маросимлар учун этник услубдаги либосларни танлайди. Уни кинофестиваль ёки ижтимоий тадбирларда кўпроқ сари ёки кашта тикилган либосларда кўриш мумкин.

Приянканинг ҳаётидаги энг муҳим куни ҳам бундан мустасно эмас. Актриса тўй маросимида ҳинд дизайнери Сабясачининг ҳашаматли либосини кийган. Ушбу анъанавий лехенгу-чолини суратда кўриниб турган санъат асарига айлантириш учун 110 нафар каштачи 3720 соат вақт сарфлаган.

Фан Бинбин, Хитой

Фото: AdMe

Хитойлик актриса «Темир одам-3» ва «Х-одамлар: Ўтмишдаги келажак кунлар» фильмлари оқали танилган. Унинг қизил йўлакдаги либосларида анъанавий рамзларни топиш мумкин.

Тиффани Хеддиш, Эритрея

Фото: AdMe

Актриса 2008 йил «Оскар» тақдирлаш маросими учун Эритрея маликасининг либосини танлади. У буни шу миллатга мансуб отасига қилинган ҳурмат, деб тушунтирди. Отаси унга: «Бир кун келиб ‘Оскаръни оласан. Шу куни халқингни ҳурмат қил», деб айтган. Актриса ҳамиша отасининг сўзларига амал қилиб келган. Ўша йили «Эмми» маросимида у Эритрея байроғидан илҳомланиб яратилган либосни кийган эди.

Лупита Нионго, Кения

Фото: AdMe

«Биз» ва «Қора пантера» фильмлари билан танилган актриса кениялик бўлиб, у қизил йўлак учун ёрқин нақшли кийимлар ва ноодатий бош кийимлар танлаш орқали образ яратади.

Мадалина Генеа, Руминия

Фото: AdMe

Мадалина Генеа – актриса ва модель, у Руминияда туғилиб, ўз карьерасини Италияда қурган.  У ҳам Канн кинофестивалида дизайнерлик либосидан кўра анъанавий руминча кофта танлади. У бу либос ёрдами билан унутилмас образ яратди. Тарихда бу каби уст кийимни зодагон оила вакиллари кийган.

Набила Килани, Марокко 

Фото: AdMe

Марокашлик журналист ва телебошловчи 2019 йилда Марокаш халқаро кинофестивалининг бир нечта тадбирларида қатнашди. Шу муносабат билан у анъанавий кафтаннинг замонавий версияларини, олтин ва кумуш иплар нақшлари билан моҳирона тикилган узун либосларини кийди.

Ая Уэто, Япония

Фото: AdMe

Ая Уэто – япон эстрада қўшиқчиси ва актрисаси. У баъзан расмий маросимларда кимоно кияди. Масалан, 2008 йилда Токио халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида ва 2014 йилда Лос-Анжелесдаги «Малефисента» фильмининг премьерасида миллий образда иштирок этган.

Айшвария Рай, Ҳиндистон

Фото: AdMe

Ҳиндистон модели ва актрисаси миллий либосни яхши кўриши билан машҳур. Унинг гардероби қизил йўлакда кийган ажойиб сари ва лехенга-чоли билан тўлган.

Шунингдек, кундалик ҳаётда, масалан, оиласи билан вақт ўтказиш учун ҳам анъанавий либослар кияди.

Росси де Палма, Испания

Фото: AdMe

Маҳоратли актриса Росси де Палма Испанияда туғилган. Актриса ва моделнинг ижтимоий тадбирлар учун танлаган кийим ва аксессуарларида кўпинча миллатига хосликни топиш мумкин. Испания маданиятида бу аксессуар нафақат аёллар гардеробининг элементи, балки ўз жанобига «махфий хабарлар» юбориши мумкин бўлган восита сифатида ҳам ишлатилган.

Анна Шербинина, Россия

Фото: AdMe

Анна Шербинина – рус ва француз актрисаси. У Екатеринбургда туғилган, ҳозир Парижда яшайди. У ўзининг рус илдизларини унутмайди, ижтимоий тадбирларда ва қизил йўлакда вақти-вақти билан уни миллий кўринишга эга кийим ва аксессуарларда кўриш мумкин.

Мерил Стрип, АҚШ

Фото: AdMe

2016 йилги Токио кинофестивалида актриса қайсидир маънода япон маданияти билан боғлиқ либосларни танлади. Очилиш маросимида у омад, севги ва садоқат, узоқ умр тимсоли бўлган турналар тасвири туширилган Valentino либосида пайдо бўлди. Ўз фильмига бағишланган матбуот анжумани учун эса актриса бир неча асрлар илгари роҳиблар кийган миллий костюм-шим — самуэйни эслатувчи либосни танлади. Бугунги кунда кўплаб япониялик эркаклар ва аёллар уларни дам олиш учун қулай кийим сифатида танлайди.

Ўхшаш янгиликлар