• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image

Италиядаги Стреза-Маттароне дор йўлининг узилиши ҳодисаси акс этган видео эълон қилинди. Бахтсиз ҳодиса 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Al Tg3 un documento esclusivo della cabina della funivia del Mottarone, prima della caduta, agli atti dell'inchiesta sul disastro costato la vita a 14 persone. Le immagini per il loro contenuto potrebbero urtare la sensibilità di alcuni pic.twitter.com/en6MHCfS00

— Tg3 (@Tg3web) June 16, 2021

Хабар қилинишича, видео дор йўлининг юқори станциясидаги камерадан олинган ва тергов ҳужжатларига киритилган. Кадрлардан кўриниб турибдики, юк кўтаргич кабина деярли сўнгги нуқтага етиб келган пайт кабеллардан бири узилиб, кабина орқага қараб кетган.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат 23 май куни Турин провинциясидаги Стреза-Маттароне дор йўлида содир бўлган эди. Кабина узилиб, ўрмон ичига, бориш қийин бўлган жойга қулаб тушган. 15 нафар йўловчининг 13 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган. Тирик қолган болаларнинг икки нафари шифохонага етказилган ва улардан бири олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган.

Аввалроқ маълум қилинган тафсилотларга кўра, дор йўлининг узилиб кетишига етти йилдан буён фавқулодда тормоз тизимининг ўчирилган ҳолда ҳаракатлангани сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, йўл 1970 йилда очилган. Сўнгги марта у 2014—2016 йилларда тўлиқ таъмирдан чиқарилган.

Ўхшаш янгиликлар