• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +34.2°C
Detail image

Lifehacker тақдим этган штрудел рецепти мазали ҳамда витаминга бой начинкаси билан барчага манзур келади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • исмалоқ — 600 грамм;
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ — 2 бўлак;
  • зайтун ёғи — 1 ош қошиқ;
  • фета пишлоғи — 200 грамм;
  • тухум — 1 дона;
  • қатламали хамир — 250 грамм;
  • кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Пиёз, саримсоқ майда тўғралади ва қовуриб олинади.
  2. Исмалоқдан ортиқча сув сиқиб олинади ва сабзавотлар билан аралаштирилади. Кўкат, туз ва зираворлар қўшилади.
  3. Фета пишлоғи майда тўртбурчак шаклда тўғралиб, исмалоқли массага солинади.
  4. Тухумнинг ярми ҳам исмалоқли массага солинади ва қолган қисми олиб қўйилади.
  5. Хамир юпқа ёйилиб, пергамент қоғоз устига қўйилади. Унинг юзасига начинка солинади.
  6. Сўнгра хамир рулет шаклида ўралиб, устидан тухумнинг қолган қисми суртилади.
  7. 180 даража печда 30-35 дақиқа давомида егулик қизаргунга қадар пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Ўхшаш янгиликлар