• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Лола «Гуччи уйи» фильмини томоша қилди ҳамда ўз таассуротларини фолловерлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев Конституция кунига бағишланган байрам дастурида иштирок этди. У президент ва унинг оила аъзоларини дуо қилди.

Дилсўз Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

5 декабрь куни ёш хонанда ва актёр Ибрат Азаматов уйланди. У тўйида рафиқасига атаб бир нечта қўшиғини ижро этди.

Турк актрисаси Селма Эргеч мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Рухшона турмуш ўртоғи фарзандларига кам алимент тўлаш учун қандай йўл тутгани ҳақида Instagram саҳифасига пост жойлади.

Райҳон Қозоғистонда ўтаётган «Ўзбек киноси кунлари»да иштирок этмоқда.

Фото: Instagram

Актриса Муқаддас Саъдуллаева 6 декабрь куни 31 ёшни қарши олди. Унинг туғилган кунига ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари ташриф буюрди.

Наҳиде Бабашли Pantene’нинг «Олтин капалак» тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Фото: Instagram

6 декабрь куни хонанда Малика Равшанова туғилган кунини нишонламоқда. Унга яқинлари ва дўстлари кутилмаган совға тайёрлади.

Малика Равшанова дўстлари учун пойтахтдаги ресторанлардан бирида зиёфат уюштирди.

Шаҳзода Матчоновага юрак шаклидаги катта гулдастани ҳадя қилишди.

Фото: Instagram

Ҳалима Ибрагимова янги электромобиль сотиб олди.

Ҳосила Раҳимова куёви, хонанда Баҳриддин Зуҳриддиновни туғилган куни билан табриклади.

Туркиялик таниқли хонанда Мустафа Сандал Тошкентдаги Humo Арена муз саройида концерт берди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар