• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.3°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Озарбайжонлик хонанда Наҳиде Бабашли чет эл сафаридан қайтиши билан туғилган кунини нишонлаётган дугонасиникига бориб, уни хурсанд қилди.

Дилсўз янги образда тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ҳулкар Абдуллаева «Алдама» деб номланган қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

Фарҳод Алимов рафиқаси Райҳон билан тушган янги сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram

Хонанда Ҳусан Содиқов марҳум санъаткор Руслан Шарипов ҳаётининг сўнгги кунларини хотирлади. Унинг сўзларига кўра, Руслан Шариповнинг руҳий ҳолати сўнгги йилларда қониқарли бўлмаган.

Нилуфар Усмонова дам олиш кунини фарзандлари билан ўтказди.

Фото: Instagram

Муҳриддин Холиқовнинг акаси Шаҳобиддин Холиқов укасининг спиртли ичимлик ичгани учун ЙТҲга учраб ҳалок бўлгани ҳақидаги гап-сўзларнинг асоссиз эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

Актёр Ҳусан Жўраевнинг отаси вафот этди.

Фото: Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев неварасининг туғилган кунини катта шодиёна билан нишонлади.

Ҳалимахон янги сурат билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Каниза Луиза Расуловага навбатдаги мурожаат билан чиқди.

Юлдуз Усмонова 60 ёшини нишонлаётган мухлисасининг туғилган кунида хизматда бўлди. Тадбирда хонандага ҳам ўзига хос совға тақдим этилди.

«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Зоҳид Рисқиев рафиқаси билан ажрашди. Бу ҳақда Зоҳиднинг рафиқаси Камола Ортиқова Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Instagram

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар