• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +28.1°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Браво» кулги жамоси вакили Шаҳло Зоирова мухлисларини ўз машинасида манзилига элтиб қўйишда давом этмоқда.

Хонанда Лола яқин дугоналаридан бири, тадбиркор Юлдуз Мавлонова билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Зиёда жиянининг унаштирув тўйидан видеорепортаж тайёрлади.

Муниса Ризаева фолловерларига ҳеч кимни ўзгартиришга уринмасликни маслаҳат берди.

Фото: Instagram

Нилуфар Сотиболдиева MY5 телеканалида эфирга узатилган «Муҳаббат қиссалари» кўрсатувининг тўхтатилишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Дурдона Қурбонова Сўқоқ сомсасини тайёрлашни ўрганиб олди.

Фото: Instagram

Актриса Раъно Шодиева ўғли Диёрни унаштирди. Бу ҳақда унинг қизи Рахшона Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

«Ҳамма кечиримли бўлиш керак дейди. Лекин ҳеч ким бировнинг қалбини оғритмасликка одатланиш керак демайди. Бахтли бўлишга сўз беринг», — деб ёзади Шаҳзода.

Фото: Instagram

Феруза Норматова фитнесс-мураббийига турмушга чиқаётгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Юлдуз Ражабова янги суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Дилдора Ниёзова ва Манзура тўй хизматида учрашиб қолишди. Дилдора Ниёзова Манзурани анча вақтдан бери илк марта кўраётганини айтди.

Шоҳруххон ва Асал Шодиева турмуш қурганларининг 5 йиллигини нишонлади.

Фото: Instagram

Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева дам олиш учун Шарм аш-Шайхга учиб кетди.

Сардор Мамадалиев қимматбаҳо автомобиллар билан тушган суратини саҳифасига жойлаштирди.

Фото: Instagram

«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувида мадҳия янграётганида қўлини қаерга қўйишни билмай қолган амалдорларга пародия эфирга узатилди.

Шунингдек, кўрсатувда ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳазил ҳам намойиш этилди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар