• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актёр ва хонанда Али Отажонов қизалоғи Марямнинг туғилган кунини қандай нишонлашганини кузатувчиларига кўрсатди.

«Муҳташам юз йил» турк сериали юлдузи Марям Узерли кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Блогер ва актриса Хонзода ҳаётидаги энг катта орзуларидан бирини амалга ошириб, отасига машина совға қилди.

«Мендирман Жалолиддин» сериали бош қаҳрамонлари Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова мухлисларига суратга олиш жараёни акс этган суратни тақдим этди.

Фото: Instagram

Шаҳло Аҳмедова Жамбул Муҳаммедовнинг оммалашаётган қўшиғи — «Оҳ, бу кабутар»нинг ўғирланган тарона эканлигини ошкор қилиб қўйди.

Ситора Алимжонова ҳам янги сериалда суратга тушмоқда.

Фото: Instagram

Раъно Шодиева Истанбул шаҳрининг ўзига ёқмайдиган жиҳати ҳақида мухлисларига сўзлаб берди.

Жаҳон киноси юлдузлари Энн Хетеуэй ва Приянка Чопра бирга тушган суратлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева янги фильмда биргаликда суратга тушмоқда.

Умид Искандаров эл суйган санъаткорлар Ёдгор Саъдиев ва Ёқуб Аҳмедов билан бирга тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Канизага турмуш ўртоғи 41500 доллар турувчи Jetour Х90 автомобилини совға қилди.

Хонанда Малика Равшанова мухлислари учун Жиззахдаги ота ҳовлисидан репортаж тайёрлади.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар