• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Мени кулишга ундайдиган инсонларни яхши кўраман. Кулиш — ҳаётимдаги энг яхши кўрган ишим. Бу кўплаб касалликларни даволайди. Эҳтимол, бу инсондаги энг яхши хислатдир», — деб ёзди Муниса Ризаева янги сурати изоҳига.

Фото: Instagram

Режиссёр Зебо Наврўзова ўғли Шоҳруҳхон билан Дубайда бўлиб турибди. У ўғлининг меҳмонхонадаги люкс номеридан мухлислари учун репортаж тайёрлади.

Шаҳзода ўғли Халид билан бирга кўриниш берди.

Фото: Instagram

Малика Равшанова «Отам кўрмади» деб номланган янги қўшиғини мухлисларига тақдим этди.

Азиза Ёқубова сабрнинг қанчалик гўзал туйғу эканлиги ҳақида мулоҳаза юритди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова неваралари билан биргаликда бўғирсоқ тайёрлаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Санъатдан кетиб, ҳижобга кирган ҳамда Туркияда яшаётган собиқ хонанда Фаридам турмушга чиқди.

Фото: Instagram

Раъно ва Асал Шодиевалар ҳамда Шаҳло Зоирова Туркиянинг Истанбул шаҳрида дийдор кўришди.

Ойбек ва Нигора ўғилларини олиб, тоғга йўл олди.

Фото: Instagram

Айни пайтда ижодий сафар билан Америкада бўлиб турган Улуғбек Раҳматуллаев Чикагода яшайдиган ўзбекистонлик оила хонадонидан репортаж тайёрлади. Ўзбек оиласи хонандани миллий таомлар билан қарши олиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатган.

Феруза Норматова «Пахмоқ келин» сериалида бошқа суратга тушмайди. Актриса унга сериалда кам гонорар таклиф қилишгани учун кетишга қарор қилганини маълум қилди.

Фото: Instagram

7 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова туғилган кунини нишонламоқда. Хонанда соат миллари 00:00 бўлиши билан яқинларидан совғаларни қабул қила бошлади ҳамда ушбу жараённи мухлисларига кўрсатди.

Шунингдек, хонанда айнан туғилган кунида янги «Мени деб» деб номланган қўшиғини мухлисларига тақдим этди.

Руҳшона Spark сотиб олди. Хонанда ушбу қувончли воқеа билан уни табриклаётганларга миннатдорлик билдирди.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова кўп фарзандли оналарга ҳазил тариқасидаги лайфхак кўрсатди. У машинага сиғмай қолган фарзандини юкхонада дўконга олиб борди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар