• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Айни пайтда Истанбул шаҳрида бўлиб турган актриса Раъно Шодиевага Тошкентдан қизи ва куёви бир чамадон егуликлар олиб келди.

Актриса Баҳора Арслонова оиласи билан тоғга ҳордиқ чиқариш учун йўл олди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева жонли эфирда мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, Эрали билан муносабатларига ойдинлик киритди. Унинг айтишича, Эрали хонанданинг «лойиҳаси».

Шаҳзода Муҳаммедова Италия хотиралари акс этган суратлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Актриса Зарнигор Ғаниева ўғлига Nexia-3 автомобилини совға қилди.

Нилуфар Усмонова саҳифасига фарзандларининг суратини жойлади.

Фото: Instagram

Истанбул кўчаларида айланиб юрган Шоҳруҳхон, Асал Шодиева ва Шаҳло Зоирова тасодифан Абдулла Қурбоновни учратиб қолди.

Собиқ «Уммон»чи хонанда Зоҳид Рисқиев саҳифасига рафиқаси Камола билан тушган суратини жойлади. Хонанданинг фолловерлари унинг рафиқаси билан ярашиб олганини тахмин қилди.

Фото: Instagram

Камола Ортиқова эса турмуш ўртоғи билан бирга яшамаса-да, бирга овқатланишга бориб туришларини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Маданият вазири Озодбек Назарбеков устоз санъаткор Шерали Жўраев хонадонида меҳмон бўлди. Икки таниқли санъаткор самимий суҳбат қурди.

Озода Нурсаидова янги фотосессияси суратларини мухлисларига тақдим этди.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ботир Қодировга ўзининг «Асал» қўшиғини совға қилди. Ушбу тарона Ботир Қодиров ижросида ўзгача жаранг сочди.

10 январь куни актриса ва модель Азиза Халилова туғилган кунини нишонламоқда. Яқинлари Азизага ёқимли сюрприз тайёрлаб, уни хурсанд қилди.

Умидахоннинг отаси 10 январь куни табаррук 79 ёшни қарши олди. Хонанда ушбу қувончли кунни қандай нишонлаётгани акс этган видеони фолловерлари билан бўлишди.

Мавзуга доир:  

Ўхшаш янгиликлар