• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.4°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зоҳиршоҳ Жўраев янги қўшиғига ишланган клип тизерини саҳифасига жойлади. Клипда бош ролларни боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ва актриса Райҳон Асадова ижро этган.

Таниқли туркиялик хонанда Таркан қизи Лейла билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Дилфуза Исмоилова «Бир зум ТВ» YouTube каналига интервью берди. Хонанда интервьюда ўзига ҳеч қандай унвон керак эмаслиги, халқ меҳри унинг учун ҳамма нарсадан устун эканлиги ҳақида гапирди.

Хонанда Лола Шереметьево аэропортида фарзандларини кутиб олди.

Фото: Instagram

Миллий театр актрисалари Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсуповани бориб кўрди.

Озода Нурсаидова Истанбулдан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова саҳифасига оилавий видео жойлади. Ушбу қисқа видеода Юлдуз Усмонова онаси, опаси ва бошқа яқинлари билан байрамни нишонлаётгани акс этган.

Баҳора Арслонова қизи Валидахоннинг олти ойлик бўлганини фолловерларига маълум қилди.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров хонанда Умидахон билан дуэт куйлади. Қўшиқ «Ота шукронаси» деб номланади.

Саиф Али Хоннинг қизи Сара ўз кузатувчиларини Ҳайит билан табриклаб, янги оилавий суратни саҳифасига жойлади. Ушбу суратда актёрнинг барча фарзандларини кўриш мумкин.

Фото: Instagram

Хонанда Севинч жонли эфир орқали фолловерларининг саволларига жавоб берди. Жонли эфирда хонандага «Қачон турмушга чиқасиз?» қабилидаги саволлар ҳам берилди. Севинч ҳозирда жуда кўп совчилар келаётгани, аммо у алданишдан қўрқишини, яхши инсонни учрацагина оила қуриши мумкинлигини айтиб ўтди.

Аҳад Қаюм ҳамда блогер Дониёр Қаюмов ниқоб тақиб юришнинг аҳамияти акс эттирилган ҳазиломуз видеоролик тайёрлади.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар