• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +8.5°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шоира Отабекова шахсий бизнесини очганини маълум қилди.

Хонанда Умидахон онасини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Маҳмуд Намозов «Сурхон» гуруҳининг нима сабабдан тарқалиб кетгани ҳақида гапирди.

Зоҳиршоҳ Жўраев ва Озода Нурсаидова Нукусдаги бахшичилик фестивалида «Карвон» қўшиғини дуэт тарзида ижро этди.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Хўжаев гив-танловига қўйилган Ford Mustang автомобили билан ўзига хос тарзда хайрлашди. Автомобиль ўзининг янги эгасига топширилди.

Муниса Ризаева шукроналик ҳисси билан яшайдиган инсонлар ҳақиқий маънода бахтли инсонлар эканлиги ҳақида мулоҳаза юритди.

Фото: Instagram

19 сентябрь куни таниқли сухандон Муслимбек Йўлдошев қизини узатди.

Туркиялик таниқли актриса Марям Узерли отасини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Раққоса Паризода 19 сентябрь куни туғилган кунини нишонламоқда. Шогирдлари ва жамоадошлари унга ажойиб сюрприз тайёрлади.

Муниса Ризаева фолловерлари билан мулоқот чоғида бошқа қўшиқ куйлагиси келмаётгани ҳақида гапирди.

Ситора Фармонова 19 сентябрь куни туғилган кунини нишонлаётган синглисига аталган илиқ тилакларни саҳифасига ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова дам олиш кунини онаси Юлдуз Усмонованикида ўтказди. Примадонна қизи ва невараларига ўз қўллари билан ўчоқда таом тайёрлаб берди.

Малика Эгамбердиева тўй хизматида Дилноза Кубаева билан учрашиб қолди.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг ўғли Муҳаммад Юсуф гапира бошлади.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг «Йа ҳабиби, лейла» деб номланган янги қўшиғига режиссёр Рустам Саъдиев томонидан ишланган клип тақдим этилди. Клипда бош ролларни Шаҳло Зоирова ва блогер Хонзода ижро этган.

Лола Аҳмедова шофирконлик пахтакор аёллар билан учрашиб, уларга қўшиқларидан куйлаб берди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар