• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ситора Алимжонова янги реклама ролигида фаришта образида намоён бўлади.

Фото: Instagram

Гулсанам Мамазоитова оиласи билан дам олиш учун Дубайга жўнаб кетди.

Шаҳзода фолловерларига янги суратини тақдим этди.

Фото: Instagram

Шаҳло Зоирова ҳордиқ чиқариш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди. Уни Истанбулда катта ҳурмат-эҳтиром билан қарши олишди.

Фото: Instagram

Ҳосила Раҳимова қариндошларининг тўйида тоғаси билан рақсга тушаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Раъно Шодиеванинг қизи Рахшона Тошкентда нарх-наво қимматлигидан шикоят қилди. У қаҳвахоналардан бирида бир чашка қаҳвани 57 минг сўмга харид қилган.

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Улуғбек Раҳматуллаев АҚШда ўзбекистонликлар очган ресторанда овқатланди.

Болливуд юлдузи Катрина Каифнинг тўйи бўлганига бир ой тўлди. Актриса турмуш ўртоғини ушбу сана билан муборакбод этди.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова янги клипини суратга олиш жараёнида совқотгани боис эртаси куни тоби қочди.

Жавоҳир Зокиров россиялик режиссёрнинг фильмида суратга тушмоқда. Суратга олиш жараёни Кипрда бўлиб ўтмоқда.

Фото: Instagram

Шоҳруххон Дубайда концерт берди.

8 январь куни Паризоданинг турмуш ўртоғи Шерали Сафаров туғилган кунини нишонлади. Ушбу кунда раққосанинг ўғли Абдулқодир ҳам бир ёшга тўлди. Шу муносабат билан у фолловерларига ўғлининг юзини кўрсатди.

Фото: Instagram

Бунёдбек Саидов оиласи билан Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева Дубайдан қайтгач, қаттиқ шамоллади. У ўзини коронавирусга чалинганини тахмин қилмоқда.

Муқаддас Саъдуллаева «Бахтлимиз» кўрсатувида ота-онасининг бахтли турмуши ҳақида қўшиқ куйлади.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар