• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шоҳрух Хоннинг қизи Суҳана онаси Гаури Хонни туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Хонанда Озода Нурсаидова 9 октябрь куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида туғилган кунини нишонлади. Уни табриклаш чоғида кутилмаган ҳолат юз берди. Газ билан тўлдирилган шарлар портлаб, ёниб кетди.

«Шарқ» гуруҳи яккахони Татяна турмуш ўртоғи Сарварни туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Асал Шодиева ўғли Муҳаммад Юсуф билан бирга сайрга чиқди.

Фото: Instagram

Актриса, шунингдек, ўғли хурмони қанчалик яхши кўргани акс этгани видео билан бўлишди.

Раъно Шодиева турмуш ўртоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Каниза ўзининг янги клипини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

Муниса Ризаева тўйларига кўплаб машҳур санъаткорлар ташриф буюрган Санжар ва Динора жуфтлигининг никоҳ кечасида иштирок этди.

Фото: Instagram

Раққоса Паризода меҳмон сифатида таклиф этиладиган давраларида ҳам рақсга тушмай тура олмаслигини маълум қилди.

Луиза Расулованинг Тошкент халқаро кинофестивалида тиктокер ва блогерлар ҳақида айтган фикрлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Блогерлар Озод Хуррамов ва Бонамур Луизанинг фикрларига муносабат билдирди.

«Биз ҳам худди айрим қавс ичидагиларга ўхшаб халқ учун ва давлатимиз учун хизматдамиз! Қачонгача бизни камситишдан тўхташмайди! Биз ёшлар ҳам олов сингари ёниб турибмиз, ўз иқдидоримизни кўрсатамиз деб! Қавс ичидаги айрим катта, бақувват актрисаларимиз олдинлари ҳам бизга ўхшаб ҳаракат қилишган! Афсус, у пайтда бу даражада интернет ривожланмаган эди! Ўзингиздаги билимни бизга ҳам бера оласиз, биз ҳам худди шундай», — деб ёзади Озод Хуррамов.

Бонамур ҳам Луиза Расулованинг фикрларидан ранжиганини яширмади.

Зоҳиршоҳ Жўраев тўйда қўшиқ куйлаётган пайтда чироқ ўчиб қолди. Хонанда ушбу вазиятдан маҳорат билан чиқиб кетди.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар