• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.4°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Феруза Норматова қалбида сокинлик ҳукм сурган дамларни соғинмоқда.

Фото: Instagram

Озод Хуррамов мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар мавзусидаги янги ҳажвий ролик тайёрлади.

Муниса Ризаева ўзини ҳаётдан нима хоҳлашини яхши биладиган аёллар сафига қўшади.

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова паралимпиячиларни кутиб олиш жараёнида иштирок этиб, спортчилар билан суҳбатлашди.

Турк актёри Эмре Кивилжим мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Милена Мадмусаева «Сенга» деб номланган клипини тақдим этди. Унда бош ролларни Миленанинг ўзи ҳамда Йигитали Мамажонов ижро этган.

Дурдона Қурбонова отлар билан фотосессия уюштирди.

Фото: Instagram

Актёр Жавоҳир Зокиров кузатувчиларига «алданган эшак» ҳақида эртак айтиб берди. Унинг кузатувчилари ушбу эртак аслида унинг ўзи ҳақида эканлиги, актёр эртак орқали суратга тушган сериал ёки фильмидан гонорар ололмаётганига ишора қилганини тахмин қилмоқда.

Райҳон Уласенова янги суратини «Куз» деб номлади.

Фото: Instagram

Зиёданинг хонадонида катта тўй: Хонанда жиянини уйлантирди.

Лола турмуш ўртоғи билан Швейцарияда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ситора Алимжонова янги сериалда жабрдийда қиз ролини ижро этмоқда.

Фото: Instagram

«Субъектив» лойиҳасида лўлилар қизиқчи Мирзабек Холмедовни ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида ҳикоя қилиб беришди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар