• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зоҳиршоҳ Жўраев саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Оиласи билан Лондонда яшайдиган хонанда Севара Назархон қизини олиб, Тошкентга келди.

Шаҳзода Муҳаммедова фолловерларига Истанбулдан меҳр йўллади.

Фото: Instagram

Сардор Мамадалиевнинг «Бировнинг аёлига кўз тикманг» деб номланган қўшиғига клип суратга олинмоқда. Унда бош ролларни Умид Искандаров ҳамда Сўғдиёна Азимова ижро этмоқда.

Юлдуз Ражабова мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова Тошкентда хусусий клиника очмоқда.

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни, инста-блогер Ганя Усмонова қиз фарзандли бўлди. Ганя фарзандини Москвадаги клиникалардан бирида дунёга келтирган.

Фото: Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ноодатий тадбиркорлик турига қўл урди. У Навоий вилояти Конимех туманида ўрдак фермасини очди.

Фото: Instagram

«Миллион» кулги жамоасининг янги концерти 23 октябрда YouTube’га жойланади.

Шаҳзода Матчонова «Калмар ўйини»ни кўриб тугатганини айтиб, фолловерларидан қайси сериални тавсия қилишларини сўради.

Фото: Instagram

Бетоблиги айтилган ҳамда узоқ муддатдан бери омма олдида кўриниш бермаётган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг дуо қилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Ҳосила Раҳимова Самарқандга кетаётганида йўл-йўлакай укасининг туғилган кунини нишонлади.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар