• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.8°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болливуд актрисаси Жуҳи Чавла 19 октябрь — туғилган кунини нишонлаётган актёр Санни Деолни табриклади.

Фото: Instagram

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг икки киноқаҳрамони ҳаётда учрашди.

Фото: Instagram

Алишер Узоқов томчи укол олаётган «Дизайн» кулги жамоаси вакили Абдураҳмон Мавлоновга яна бир укол қўймоқчи бўлди ва уни қўрқитиб юборди.

Дилсўзнинг тўнғич қизи 6 ёшга тўлди.

Фото: Instagram

Камила Гимандинова баландликдан сакрагани акс этган видеони саҳифасига жойлаб, уни «ҳаётимдаги энг яхши кун», деб номлади.

Баҳора Арслонова турмуш ўртоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Актриса Азиза Ёқубова рулда телефонда гаплашиб, бундан ташқари хавфсизлик камарини тақмай кетаётганида ЙПХ ходими тўхтатгани, аммо қўйиб юборгани ҳақида сўзлаб берди.

Гулчеҳра Эшонқулова қачонлардир қизли бўлишни орзу қилгани ва ушбу орзуси ушалганидан бахтиёр эканлигини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Ботир Қодиров санъатдаги таниш-билишчилик ҳақида фикр билдирди.

Саида Саидбекова янги сериалда суратга тушмоқда.

Фото: Instagram

Каниза спорт залига бориб, шуғулланаётганида ўзини видеога олган аёлнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, жанжал кўтарди.

Умидахоннинг «Ёмғир» қўшиғига ишланган клип тақдим этилди.

Таниқли актёр Рустам Саъдуллаев Муниса Ризаева оиласининг яқин дўсти ҳисобланади. Актёр хонанданинг кузатувчиларига у ҳақдаги фикрларини сўзлаб берди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар