• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дурдона Қурбонова янги образда фолловерларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Мадина Мумтоз Нилуфар Усмонованинг мактаб давридаги суратларини топиб олди ҳамда уни кузатувчиларига кўрсатди.

Ситора Алимжонова Чорвоқдаги дачалар Дубайдан қолишмайди, деган фикрда.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева дугоналари билан бирга Шоҳжаҳон Эргашевни қўллаб-қувватлаш учун борди. Зоҳиршоҳ рингга чиқиб, қўшиқ куйлади.

Ёдгор Мирзажонов пахта гулли пиёлалар қуршовида суратга тушди.

Фото: Instagram

Актриса Гулнора Толипова бир вақтлар 50 минг сўм топиш учун Лоланинг синглисининг уйида куни билан хизматкорлик қилгани ҳақида сўзлаб берди.

Актёр Жон Маликов «Мендирман Жалолиддин» сериали бош рол ижрочилари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

12 июнь куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев туғилган кунини нишонламоқда. Эл суйган актёр табаррук ёшини ҳамкасблари даврасида қарши олди.

Хонанда Лола мухлислари учун катта сюрприз тайёрлаётганини билдирди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева ўзи очаётган ўқув марказини фолловерларига кўрсатди.

Муқаддас Саъдуллаева фолловерларини орзу қилишдан тўхтамасликка чорлади.

Фото: Instagram

Таниқли телебошловчи Нилуфар Умрзоқова ўғлини уйлантирди. Тўйда даврани Санъатхон Эрматова олиб борди. Феруза Жуманиёзова эса меҳмонларга хит қўшиқларини куйлаб берди.

Шаҳло Зоирова имижини тубдан ўзгартирди.

Раққоса Шодиёра Омонова «Ҳинди шоу» кўрсатувида «Сангам» фильмидаги Райҳа образида намоён бўлади.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар