• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.3°C
Detail image

Севги ёш танламайди. Умуман олганда, кўпчилик унга бўйсунади ва ҳеч қандай камчилик тўсиқ бўла олмайди. Қуйида имконияти чекланган аёллар билан оила қуриб, бахтини топган машҳур кишилар билан танишиб чиқинг.

Фото: Cosmopolitan

Шундай инсонлар борки, улар ҳаётга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга, вазиятга янада оқилона баҳо беришга мажбур қилади. Чунки улар оғир вазиятларда ҳам кўнглини чўктирмади, балки минглаб одамларни олға интилишга илҳомлантирди.

Ник Вуйчич

Фото: Cosmopolitan

Ник Вуйчич қўл ва оёқсиз туғилган, лекин у нафақат замонавий жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўла олди, балки бошқаларга ўз касбини топишга, тўсиқларни енгишга ва таслим бўлмасликка ёрдам берди.

Ник нафақат ишда, балки оилада ҳам муваффақиятга эришди: у уйланган ва тўрт нафар бутунлай соғлом фарзандлар кўрган.

Марли Метлин

Фото: «kinopoisk.ru»

Ёки Марли Метлинни олайлик. У атиги 1,5 ёшида эканлигида ўнг қулоғи эшитмайдиган бўлиб қолган. Бир мунча вақт ўтгач, қизамиқ билан касаллангандан кейин асоратлар пайдо бўлиб, қизнинг чап қулоғи 80 фоиз эшитиш қобилиятини йўқотди. Марлининг ота-онаси қизи нормал ва тўлақонли ҳаёт кечириши учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилишди.

Шундай қилиб, Метлин актрисалик карьерасида муваффақиятга эришди. «Кичик Худонинг болалари» фильмидаги Сара Норман роли учун Марли «Энг яхши актриса» номинациясида «Оскар» мукофотига эришди. У бундай мукофотни олган биринчи ва ягона қулоғи оғир актриса бўлди.

Руперт Френд

Фото: Cosmopolitan

Руперт 2013 йилда Кира Найтли билан ажрашгандан сўнг америкалик спортчи ва модель Эйми Маллинз билан танишди. Эйми Рупертдан беш ёш катта эди, лекин жамоатчилик бошқа нарса – жисмонан имконияти чекланганлигини муҳокама қиларди.

Эйми болалигиданоқ туғма патология туфайли иккала оёғининг тиззадан паст қисмини йўқотди. Шунга қарамай, у фаол ҳаёт кечиришни давом эттирди ва ҳатто профессионал тарзда спорт билан шуғулланди. Югуриш ва узунликка сакраш — бу унга Паралимпия ўйинларида қатнашишга имкон берди. Шундай қилиб, 1996 йилда Атлантада у юз метр масофани 17,01 сонияда югуриш ва 3,14 метр узунликка сакрашда иккита жаҳон рекордини ўрнатди. Маллинз ўзининг спортдаги муваффақияти туфайли олган шон-шарафини тўғри ва муҳим йўналишга йўналтирди. У жисмоний имконияти чекланганлар учун нотиқ ва мотиваторга айланди. Эйми, шунингдек, модель ва актрисалик фаолияти билан ҳам шуғулланади.

Албатта, бундай ёрқин, истеъдодли, кучли ҳамда чиройли қиз эътиборни жалб қилмасдан қолмасди. Руперт бир йиллик муносабатлардан сўнг унга турмуш қуриш таклифини билдирди. 2016 йил 1 май куни Руперт ва Маллинз турмуш қурди.

Пол Маккартни

Фото: Cosmopolitan

Пол Маккартнининг биринчи турмуши Линда Истман кўкрак бези саратонидан вафот этгандан кейин ҳеч ким унинг ҳаётга қизиқишини қайтара олмади. Эр-хотин 30 йил бирга яшаган ва йиллар давомида атиги бир ҳафтага ажралишган. Бироқ хотинининг вафотидан бир йил ўтгач, Пол собиқ модель Хизер Миллс билан учрашди ва тинчини йўқотди.

Улар 1999 йил апрелда Pride of Britain Awards маросимида учрашди. Мусиқачи ёшдаги 26 йиллик фарқдан ҳам, жисмоний имконияти чекланганидан ҳам уялмаган. Гап шундаки, 1993 йилда Лондонда Хизерни полиция мотоцикли уриб юборган. Кўп сонли жароҳатлар орасида чап оёғининг жиддий жароҳати бор эди. Миллснинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар тиззасидан 15 см пастки оёғини кесишга мажбур бўлди. Миллс таслим бўлмади – аксинча, у жамият учун керакли инсон бўлишга қарор қилди. Хизер ўз ҳикоясини журналистларга айтиб берди ва ундан тушган пулга протезларни қайта ишловчи Heather Mills Health Trust фондига асос солди.

2002 йил июнь ойида севишганлар турмуш қурди ва 2003 йил октябрь ойида Хизер Беатрис Милли исмли қизини дунёга келтирди.

Афсуски, эр-хотинлар бахтли ҳаёт қуришга муваффақ бўлмади. 2006 йилда улар алоҳида яшашни бошлади. Икки йилдан сўнг улар очиқчасига жанжал билан ажрашишди. Компенсация сифатида Маккартни собиқ хотинига 24 миллион фунт тўлади.

Максим Андрюшенко

Фото: «Passion.ru»

Ҳа, бу ҳикоя қаҳрамони, шубҳасиз, Маргаританинг ўзи. Ҳамма унинг эри рашкдан қўлларини кесиб ташлаганини билади. Шифокорлардан бирига аёлни қутқариш насиб қилди.

Қиз ўз мисолида қайғуга кўмилмасликни кўрсатди. Маргарита китоб нашр этди, модель сифатида ишлай бошлади, аёллар ҳуқуқлари учун курашди ва ҳатто севгига яна бир бор имкон берди. Шахмат бўйича спорт усталигига номзод ва қурувчи Максим Андрюшенко унинг қалбини забт этди. У танлаган инсонининг шон-шуҳрати, икки боласи борлиги ва ўнг қўли протезда эканлигидан уялмади. Эр-хотин биргаликда бахтли. Улар яқинда Ярослав исмли ўғилнинг ота-онаси бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар