• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +38.5°C
Detail image

Мазали таомнинг калити макарон маҳсулотини тўғри танлашдадир. Албатта, сифатли маҳсулот билан сарфланган вақт ёрдамида кутилган натижага эришиш мумкин. Elle нашри атиги икки маҳсулот ёрдамида макарондан тайёрлаш мумкин бўлган таомлар рецепти билан бўлишди.

Қовоқча ва пишлоқли макарон рецепти

Фото: Elle

Керакли маҳсулотлар:

  • спагетти;
  • қовоқча — 1-2 дона;
  • пишлоқ.

Тайёрланиш жараёни:

Макарон туз солинган қайнаган сувга солинади ва тахминан 5-6 дақиқа қайнатиб олинади. Қовоқча узунчоқ ёки думалоқ шаклида кесиб олинади, сўнгра жигарранг бўлгунга қадар зайтун мойида қовурилади. Сўнгра қоғоз салфетка устига қўйилади. Қовоқча пиширилган товага макарон солинади. Макарон қайнатилган сувдан бир неча ош қошиқ қўшилади. Қовоқча қўшиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади. Аралаштирилиб, райҳон билан безатилади.

Помидор ва балиқли макарон рецепти

Фото: Elle

Керакли маҳсулотлар:

  • бантик шаклидаги макарон;
  • помидор — 400 грамм;
  • ёғ тунец балиғи — 1 дона;

Тайёрланиш жараёни:

Помидорларни пишириш учун тенг ярмига бўлинади ва пергаментга кесилган томони юқорига қаратилиб қўйилади. Устидан зайтун мойи, шакар, туз, майда тўғралган саримсоқ ва лимон қобиғи сепиб, печда 100 даража ҳароратда икки соат давомида пиширилади. Сўнгра макарон қадоқдаги вақтга кўра қайнатиб олинади, совуқ сув билан совитилиб, помидор ва унинг шарбати ҳамда майда тўғралган балиқ қўшилади. Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатилади.

Ўхшаш янгиликлар