• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

52 яшар Мэттью Макконахи Голливуднинг энг келишган актёрларидан биридир. У камдан кам ҳолларда янги фильмларда суратга тушса-да, «Интерселлар», «Ҳақиқий детектив» ва «Жентлменлар» каби жуда муваффақиятли лойиҳаларни танлайди. Қизиғи шундаки, сўнгги пайтларда Мэттью The New York Times рейтингида бесцеллер китоблардан бири бўлган автобиографик асарини нашр этди. 2021 йилнинг баҳорида актёр сиёсий карьерасини бошлаши ҳақида эълон қилди.

Фото: Grazia

Шу билан бирга, Макконахи Instagram’даги саҳифаси учун ҳам алоҳида вақт ажратади. Голливуд юлдузининг навбатдаги пости интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. Гап шундаки, актёрнинг онаси Мери Кетлин 2022 йилнинг илк кунларида ўзининг 90 ёшини нишонлади. Табиийки, меҳрибон ўғил уни ўз блогида табриклашга қарор қилди.

Фото: Grazia

У саҳифасига мураккаб босмали блузкада суратга тушган онасининг суратини жойлаштирди. Мафтункор Мерининг эгнида тасма ва бошида тожни кўриш мумкин. «Онам қувонч, кечиримлилик ва қаршиликлар билан яшайди. У бу ерда бўлмаслкни тасаввур қила олмайди. Туғилган кунингиз билан, онажон», – дея қисқача ёзди Макконахи.

Фото: Grazia

Актёрнинг табригига актрисалардан Кейт Хадсон, Женнифер Гарнер ва бошқа кўплаб машҳурлар қўшилди. Кузатувчилар Мэттьюнинг онаси ажойиб кўринишини таъкидлади. Бу мухлисларни тўлқинлантириб юборди.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар