• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image

Германиянинг Гармиш-Партенкирхен шаҳрида 2001 йилда ишлаб чиқарилган Lada Niva йўлтанламаси сотувга қўйилди. Автомобиль қор курашга мўлжалланган қатор махсус қурилмаларга эга бўлган. Модификация қилинган автомобиль 10 750 километр йўл босган бўлиб, у 12,5 минг еврога баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.

Фото: AutoScout24

Классик Niva’ни қор курайдиган машинага айлантириш учун унинг эгаси йўлтанламаснинг олд бамперига силжийдиган куч конструкциясини ўрнатган. Ўз навбатида унга махсус қор куровчи ковш ва қўшимча фаралар қотирилган. Автомобильнинг орқа қисмида музни бурғиловчи қурилма, том қисмида қўшимча юкхона пайдо бўлган.

Модификация қилинган Lada Niva 83 от кучига эга 1,7 литрли бензин мотор ёрдамида ҳаракатланиб, «Евро-4» экологик стандартига жавоб беради. Агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Узатма тўлиқ бўлиб, ўқлараро дифференсиал блокировкаси мавжуд.

Фото: AutoScout24

Сотувчи қор курашга мўлжалланган йўлтанламасни 12,5 минг еврога баҳолаган.

Аввалроқ британиялик блогерлар янги Lada Niva’ни тест-драйв вақтида кўлга чўктириб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар