• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image

HBO Max «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» фильми тақдим қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан «Ҳогварцга қайтиш» деб номланган махсус эпизоднинг биринчи тизерини тақдим қилди.

Фото: Esquire

Роликда деярли барча актёрлар — Дэниэл Редклифф, Эмма Уоцон, Руперт Гринт, Том Фелтон, Мэттью Льюис, Гери Олдмен, Ҳелена Бонем Картер ва бошқалар суратга тушган. Тизерда уларга Ҳогварцдан таклифнома юборилганини кўриш мумкин.

Фильм премьераси 2022 йилнинг 1 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Махсус эпизоддаги иштирокчилар рўйхатида Гарри Поттер ҳақидаги китоб муаллифи Жоан Роулинг ҳақида эълон қилинмаган. Миш-мишларга кўра, у ирқчилик билан боғлиқ айбловлар сабаб фақат архив кадрлардагина пайдо бўлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёзувчини қўллаб-қувватлаш учун флешмоб бошланган. Китоб ва кинофраншизанинг мухлислари #IStandWithJKRowлинг (Мен Жоан Роулинг учун) деган хештегни оммалаштирган.

Аввалроқ Лего «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» фильмига 20 йил тўлиши муносабати билан янги жамланмани тақдим этгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар