• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда 15 январь соат 08:00 дан 16 январь соат 08:00 гача қор кўчиши хавфи борлигини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Ҳаёт Шамсутдинов

Вазирлик фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирган ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.

Аввалроқ Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон тоғли ҳудудларида 14 январдан 19 январгача қор кўчиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.

Ўхшаш янгиликлар