• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Францияда ўтган бир сутка ичида 501 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: EPA

Таъкидланишича, бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шу билан бирга, ўтган бир сутка давомида Францияда 312 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши бустер доза билан эмланган. Мамлакат аҳолиснинг қарийб 80 фоизи COVID-19’га қарши тўлиқ эмланган.

Шунингдек, Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича суткалик кўрсаткич рекорд даражага етган. Маълум қилинишича, ўтган бир сутка давомида мамлакатда 13 012 кишида коронавирус аниқланган — бу мамлакатда пандемия бошланигандан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.

24 январь куни Жанубий Корея ҳукумати омикрон мамлакатдаги доминант штаммга айланини тасдиқлаган — ўтган ҳафта унинг аниқланиш даражаси 50 фоиздан ошган.

«Бундан буён бизнинг вирусга қарши чора-тадбирларимизнинг асосий мақсади оғир ҳолатлар ва ўлимлар сонини камайтириш бўлади», — дейди Бош вазир Ким Бу Гем. Унинг таъкидлашича, 26 январдан тест олиш ва даволашнинг янги режими бошланади. Шу сабабли маҳаллий шифохона ва клиникалар беморларни тестдан ўтказиб, даволайди, антигенлар учун мўлжалланган экспресс-тестлар ПЗР-тестларга алмаштирилади. Улар асосан 60 ёшдан катта бўлган хавф гуруҳидаги фуқаролар учун қўлланилади.

Шунингдек, бош вазир фуқароларни дам олиш кунларидан кейинги чоршанбага қадар қариндошлариники боришдан тийилишни сўраган. «Сиз ёки ота-онангиз вакцинанинг учинчи дозасини олмаган бўлса, учрашувни қолдириб туришингизни ўтиниб сўрайман», — дейди у.

Аввалроқ Японияда пандемия бошланганидан бери илк бор суткалик касалланиш кўрсаткичи 50 мингдан ошгани, Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳукуматни масофадан ишлаш тизимига ўтказгани, ЖССТ халқаро саёҳатларга чекловларни олиб ташлашни тавсия қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар