• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Турли фильмларда шаҳзода ролини ижро қилишга муваффақ бўлган юлдузларнинг ҳаёти қандай кечгани ҳақидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бен Барнс

Фото: Grazia

Бен 2008 йилда суратга олинган «Нарния салтанати» фильмида шаҳзода Каспиан ролини ижро қилган. Орадан бир йил ўтиб эса «Дориан Грэйда»фильмида бош қаҳрамонни гавдалантирган. Кейинроқ карьерасида пичоққа илинадиган роль бўлмаган актёр, бора-бора унутилган. Каспиан роли, 2021 йилнинг 20 август куни 40 ёшни қаршилайдиган, Барнснинг арсеналидаги энг ёрқин ва кўзга кўринарли ижролардан бири бўлиб қолади.

Орландо Блум

Фото: Grazia

Аслида Блум «Узуклар ҳукмдори»да элфлар қиролининг ўғли — Леголас ролини ижро қилиш учун давогар бўлмаган. Карьерасини энди бошлаган актёр бошқа қаҳрамон — Фарамирни гавдалантириш учун кастингда қатнашаётган бўлган. Аммо режиссёр унга жиддийроқ таклиф билан мурожаат қилган. Натижада Жон Рональд Руэл Толкиннинг асари экранизациясида Блум суратга тушган ва бу унинг Голливуддаги карьерасининг бошланиши бўлган.

Жейк Жилленхол

Фото: Grazia

2010 йилда актёр «Форс шаҳзодаси» фильмида шаҳзода Достон ролини ижро қилган. Мазкур роль Жилленхол арсеналидаги энг яхши қаҳрамонлардан бири бўлган. «Форс шаҳзодаси»нинг суратга олиш майдончасида мен бошқа ленталардагидан кўпроқ кўникмага эга бўлганман, — дейди у. Фильм прокатга чиққанидан кейин актёр муваффақиятга эриша бошлаган. «Олтин глобус» мукофотига икки марта номзоди қўйилгани эса бунинг исботи.

Ричард Медден

Фото: Grazia

11 ёшиданоқ суратга тушишни бошлаган шотландиялик актёр, «Тахтлар ўйини»даги Робб Старк ролидан кейин машҳурликка эришган. Ричард 2015 йилда суратга олинган «Золушка»да шаҳзода Китни гавдалантирган. Аммо унинг ижро қилган қаҳрамонидан кўнгли тўлмаган. Медденнинг бугунги кундаги ижодий муваффақиятлари ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ.

Арми Хаммер

Фото: Grazia

Актёр «Oппoғой: Гномларнинг қасоси» фильмида Валенсиянинг ўзига бино қўйган шаҳзодаси ролини ижро қилган. Карьерасидаги энг яхши роллардан бири эмаслигига қарамай, айнан мазкур фильм унга кассабоп лойиҳалардан таклиф келиб тушишига сабабчи бўлган. «U.N.C.L.E агентлари», «Отишма» сингари фильмлар шулар жумласидан.

Ўхшаш янгиликлар