• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image

Фарғона вилояти Қува туманида 45 ёшли такси ҳайдовчисининг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда 19 июль куни 15—16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдириб, далага ташлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Хабарда айтилишича, Т. исмли фуқаро Фарғона шаҳри «Қиргули» мавзесида жойлашган марказий бозор олдида уч нафар шериги билан кўришиб, такси чақиришга ва унинг ҳайдовчисини тўнашга келишиб олган. Шундан сўнг улар такси чақириб, 150 минг сўмга Қува тумани ҳудудида жойлашган «Каркидон» сув омборига боришларини келишган.

Манзилган етиб боргандан сўнг йўловчилардан бири ҳайдовчига кўнгли беҳузур бўлаётганини баҳона қилиб, машинадан тушган ва ёнидаги ўткир тиғли жисм билан унинг бўйнига урган. Йигитнинг қолган шериклари ҳам ҳайдовчини ерга тушириб, уни тошлар билан урган, оёқ қўлларига тан жароҳати етказган ва уни ҳушсиз ҳолда ташлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддалари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентга кетаётган такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар