• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Радий ва полоний моддаларини кашф этган олима Мария Склодовская-Кюрининг ҳаёти ҳар қандай тўсиқларга қарамай, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, мақсади сари интилган аёлнинг доимий кураши акс этган ҳикоядир. У Нобель мукофотининг икки карра лауреати, бу шарафга сазовор бўлган дунёдаги биринчи аёл, Париж тиббиёт академиясининг аъзоси, шунингдек, Сорбоннада дарс берган илк ўқитувчи аёл ҳамдир. АdМе нашри олима ҳаёти давомида амал қилган қуйидаги 10 сабоқнинг ҳозирда ҳам кимгадир нафи тегади, деган умидда эътиборингизга ҳавола этади.

Баҳона қилманг, режалар тузинг

Фото: AdMe

17 ёшида ўрта мактабни тугатган Мария Склодовская ўқишни давом эттира олмади — ўша пайтда Варшава университети аёлларни қабул қилмаган. Бироқ у таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмади. Қиз Париж Сорбоннасида олий маълумот олиши мумкин эди. Мария ва опаси — Бронислава вазиятни тўғри тушунган ҳолда бир неча йил губернатор бўлиб ишлашга ва навбати билан Сорбоннада ўқишга келишиб олди. Ўша пайтларда бировнинг уйида яшай бошлаган Мария нафақат Парижга таҳсил олиш учун жўнаб кетган опасини қўллаб-қувватлади, балки отасига ҳам ёрдам берди. 6 йил ўтгач, 1891 йилда унинг орзуси амалга ошди – у ҳам ўқиш учун Сорбоннага кетди.

Мустақил ўрганиш учун ҳар доим вақт топилади

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Губернатор бўлиб ишлаш билан биргаликда Мария мустақил изланишда давом этди. У кечаси шам ёруғида китоб ўқир, шу билан бирга, деҳқон болаларига ўқиш ва ёзишни ўргатишга вақт топарди. Шунингдек, жисмоний фаоллик ҳам унинг эътиборидан четда қолмади: у конкида учишни билар, эпчиллик билан эшкак эшар, от ҳам минар эди.

Бошқаларнинг гап-сўзларига эътибор берманг, олдингизга аниқ мақсад қўйинг

Фото: AdMe

Сорбоннада тенгдошлари тиббиёт факультетини танлаган бир вақтда Мария математика, кимё ва физика ўқитиладиган табиий фанлар факультетига ўқишга кирди. Қабул қилинган йили у табиий фанлар факультетининг 2 мингга яқин талабалари орасидаги 23 нафар талаба қизлардан бири эди. Ўқиш билан бир қаторда, лабораторияда илмий амалиёт билан шуғулланди. Сорбоннани тугатгандан сўнг, Мария бутун университет бўйича ўқишни битирган 2 та аёлдан бири бўлди. Айнан шу ерда у бўлажак турмуш ўртоғи — олим Пьер Кюри билан танишди.

Дабдабали тўй — оилавий бахтнинг кафолати эмас

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мария Пьер Кюрининг турмуш қуриш ҳақидаги биринчи таклифни рад этди, чунки у ватанига қайтиб таълим соҳасида ишлашни режалаштирганди. Лекин барибир тўй бўлиб ўтди ва Мария Парижда қолди. 1895 йилнинг ёзида Пьер ва Мария турмуш қуришди. Улар дабдабали тўй ва узуклардан воз кечишди, келин тўй либоси ўрнига тўқ кўк костюм-юбка кийди, кейинчалик кўп йиллар давомида лабораторияда ҳам шу кийимида ишлади. Янги оила тўй совғаси сифатида ҳадя қилинган пулларга велосипед сотиб олиб, Ил-де-Франcга — асал ойини ўтказиш учун саёҳатга жўнаб кетишди.

Тўсиқлар олдида таслим бўлманг

Фото: AdMe

Радий борлигини исботлаш учун унинг оз қисмини уран рудасидан ажратиш керак эди. Пьер ва Мария бу вазифани уддалаш учун 4 йилни иситиш ва шамоллатиш тизими йўқ, томидан чакки ўтадиган молхонага ўхшаш лабораторияда ўтказишди. Мария оғир контейнерларни кўтариб, рудани соатлаб қайнатар, уни пўлат аралаштиргич билан доимо қориштириб туриш лозим эди. Шунча саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди: 1903 йилда Мария ва Пьер Кюри радиацияни ўргангани учун физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди.

Фарзандларингиз учун йўл кўрсатувчи маёқ бўлинг

Фото: AdMe

Мариянинг тўнғич қизи — Ирен Жолиот-Кюри ота-онасининг изидан борди: у физика ва кимё соҳасида олима бўлди. У турмуш ўртоғи билан биргаликда сунъий радиоактивлик ҳодисасини кашф этди, бунинг учун улар 1935 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Шундай қилиб, Ирен тарихда онасидан кейин Нобель мукофоти совриндори бўлган иккинчи аёлга айланди.

Мариянинг иккинчи қизи — Ева журналист, мусиқачи ва жамоат арбоби бўлди. У онасининг таржимаи ҳолини ёзиб, Миллий китоб мукофотига сазовор бўлди.

Бахтни пул эмас, балки севимли ишингиз олиб келади

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кўпчилик Нобель мукофоти совиндорларини катта бойликка эга, улар ҳаёт лаззатларидан истаганларича баҳраманд бўлишлари мумкин, деб ўйларди. Тўғри, Мария ва унинг турмуш ўртоғи радий кашфиёти орқали жуда катта бойлик орттиришлари мумкин эди, лекин улар деярли барча маблағларини радиоактивликни ўрганиш ва радий институтларини ташкил этиш учун йўналтиришга қарор қилишди. Улар ҳатто ўз кашфиётларини патентламаган ҳам. Нобель мукофоти берилгандан сўнг эса Кюрилар маблағни ўз лабораториясини зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва квартираси учун ванна сотиб олишга сарфлашди.

Бидъатлардан юқори туринг

Фото: AdMe

Мария Склодовская-Кюри Нобель мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл бўлишига қарамай, илм аҳли унга барибир эрининг ёрдамчиси сифатида муносабатда бўлди. У бутун умри давомида баъзи олимларнинг такаббурлигига қарши курашди, уларнинг ҳужумларига дош берди ва ўз профессионаллигини исботлаш учун радиоактивлик мавзусидаги энг қизғин баҳсларда фаол иштирок этди. Унинг рақиблари истеҳзоли изоҳларга сахий эди, лекин Марияни хижолат қилиш осон эмасди. 1911 йилда у кимё бўйича Нобель мукофотини қўлга киритиб, юқори даражали олима эканлигини яна бир бор исботлади.

Шон-шуҳрат сизни бузишига йўл қўйманг

Фото: AdMe

Радий кашф этилгандан сўнг, Кюрилар шон-шуҳратга кўмилиб кетди. Мариянинг ўзи ёзганидек, фотограф ва журналистлар кечаю кундуз унинг уйи атрофида изғишар, оиласи ҳақида маълумот олиш учун уларни тинмай пойлашарди. Улар ҳатто газеталарда қизининг Боно лақабли мушуги билан бўлган суҳбатларидан иқтибос келтирарди. Вазият Пьернинг фожиали ўлимидан кейин янада ёмонлашди: Мария ва олим Поль Ланжевиннинг ишқий муносабатлари тафсилотлари муҳокама қилиниб, олима сариқ матбуот нишонига айланди. Мария дўстларининг ёрдами билан журналистларнинг бундайин жирканч миш-мишларига дош берди, у ишонган дўстлари қаторида Альберт Эйнштейн ҳам бор эди.

Ҳеч қачон таслим бўлманг

Фото: AdMe

Мария эридан айрилгач, фарзандлари билан ёлғиз қолди, журналист ва олимларнинг ҳужумига учради, радиоактивликни ўрганиш жараёнида соғлиғига путур етди. Натижада у бир нечта операцияни бошидан ўтказди, тушкунликка тушиб қолди. Лекин ҳар сафар ҳар қандай шароитда ҳам у ҳаётининг мазмунига айланган иши билан шуғулланишга ўзида куч топди. Ҳатто вафотидан кейин ҳам олима ҳар соҳада «биринчи аёл» мақомини сақлаб қолди — унинг хоки турмуш ўртоғиники билан бирга фақат эркаклар дафн қилинадиган Пантеонга кўчирилди.

Мариянинг ўз ишига фидойилиги туфайли радиоактивлик ҳақидаги таълимот фаннинг янги босқичга кўтарилишига асос яратди. Радиоактивлик тиббиётда, хусусан, саратон касаллигини даволашда ўз самарасини берди.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар