• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида «Навбаҳор» ўз майдонида сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига «Пахтакор»га мағлуб бўлди.

«Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиевнинг билдиришича, мазкур ўйинни томоша қилиш учун стадионга 15 982 нафар мухлис йиғилган.

Ўйиндан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Намангандаги учрашувлар ҳиссиётларга бой тарзда кечади. Майдон ҳолати бироз ёмон бўлгани учун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Лекин иккинчи бўлимда мухлислар мадади билан мезбонлар ўйинни кучайтириб, ҳисобни тенглаштирди. Ҳакамнинг яққол пенальтини бермагани ҳайрон бўлгандим, барибир, VAR ёрдамида пенальти белгилади. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида иккинчи марта Наманганда ғалаба қозондик.

Питер Ҳюистра, «Пахтакор» бош мураббийи

«Навбаҳор» футболчилари устози Виктор Жалиловга кўра бугунги ўйин дурангга мос эди. Шогирдлари жуда яхши ўйин кўрсатган, гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олмаган.

Мағлубиятга учрадикми, демак, бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам етишмади. Ютқаздикми, нимадир камлик қилган. Камчиликларни муҳокама қиламиз.

Виктор Жалилов, «Навбаҳор» бош мураббийи

«Дарё» қуйида Наманганда бўлиб ўтган ўйиндан олинган суратлар тўплами ҳавола этилади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Ушбу баҳсга профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) ҳам ташриф буюрди. У 3 апрель куни Humo Аренаъда бўлиб ўтган бокс кечасида япониялик Рёсуке Ивасага (27-4, 17 КО) қарши рингга кўтарилиб, камарларини ҳимоя қилганди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Ўхшаш янгиликлар