• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.5°C
Detail image

Fabergе заргарлик уйи «Тахтлар ўйини» сериалининг юбилейи муносабати билан нархи 2,2 миллион долларни ташкил қиладиган бриллиант тухумни тақдим этди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Фото: «Korrespondent.net»

Апрель ойида «Тахтлар ўйини» сериали премьерасига 10 йил бўлади. Фаберге бренди шу муносабат билан эсдалик совға қилишга қарор қилган. Ранг-баранг эмалдан ишланиб, бриллиант, ёқут ва ойтошлар билан безалган тухум дизайни устида сериалнинг либослар бўйича рассоми Мишель Клэптон ишлаган.

Дизайн бош қаҳрамон Дейенерис унинг образи ва тахтни эгаллашга уринишидан келиб чиққан ҳолда яратилганини таъкидлаган Мишел ранглар қаҳрамоннинг либослари ва заргарлик буюмларига мос равишда танлангани, текстура эса аждарларга бўлган эҳтиросни ифода қилишини қўшимча қилган.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Тухумнинг ичидаги ярқираб турадиган биллур устида тож жойлашганини кўриш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар