• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Кундалик оддий ҳаётда мутлақо нотаниш одамлар учун таваккал қилиб, чинакам қаҳрамонлик кўрсатган Голливуд юлдузлари ҳақида маълумот берамиз.

Деми Мур

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Деми Мур бир аёлнинг ўз жонига қасд қилишининг олдини олган. Актриса ижтимоий тармоқларда ўз жонига қасд қилмоқчилиги ҳақидаги хабарини кўриб, изоҳ билан муносабат билдиради. «Умид қиламанки, сиз ҳазиллашяпсиз», деб ёзган юлдуз полицияни огоҳлантирган. Буни кўрган тармоқ фойдаланувчилари полиция бўлимига қўнғироқ қилган, улар аёлнинг изига тушган. Яхшиямки, ўзига жароҳат етказмаган, лекин унга ёрдам керак эди.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Леонардо Ди Каприо круиз кемасидан тушиб кетиб, 11 соат сувда қолган одамни қутқариб қолишга ёрдам берган. 2019 йилнинг Янги йил арафасида Камила Морроне ва дўстлари билан Сент-Бартелеми яқинида Ди Каприога тегишли яхта капитанига бир киши денгизга тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушади.

Лео ва унинг дўстлари қидирувга қўшилишга қарор қилишади ва уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли эркак қутқарилади. Лео жамоаси Саба ороли яқинида одамни пайқаб, қирғоқ қўриқчиларига топширишдан олдин уни бортга олиб чиқишган.

Женнифер Лоуренс

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Женнифер Лоуренс уйи олдидаги майсазорда ҳушидан кетган аёлга ёрдам беради. Тез ёрдам келгунига қадар актриса унинг ёнида бўлади. Шифокорлар етиб келгач, Лоуренс ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ўша ерда қолади.

Том Харди

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Том Харди қочиб кетаётган ўғрини қўлга олади. 2017 йилда актёр мопед ўғирлаган икки ўғрини қувган. Жиноятчилардан бири воқеа жойида қолган, иккинчиси эса қочиб кетган. Харди унинг орқасидан югуриб, уни қўлга олади ва қуроли йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, кейин уни полицияга топширади.

Кейт Уинслет

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Кейт Уинслет тадбиркор Ричард Бренсоннинг онасини ёнғиндан қутқариб қолишга ёрдам беради. 2011 йилда Кариб денгизидаги тадбиркорнинг уйига яшин уриб, ёниб кетган эди. Кейт Уинслет ва унинг оиласи Брансон ва унинг оиласи билан бирга у ерда қолади. Ричарднинг айтишича, актриса 90 ёшли онасини уйдан хавфсиз жойга кўчиришга ёрдам берган.

Бенедикт Камбербетч

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Бенедикт Камбербетч курьерни қароқчилардан қутқариб қолади. 2018 йилда у Лондонда етказиб берувчига тўрт киши ҳужум қилганини кўриб, таксидан сакраб тушади. Улар унинг бошига шиша билан уришган, актёр эса «Уни тинч қўйинг!» деб қичқирганча жангга киришган. Такси ҳайдовчиси ҳам ҳужумчиларни одамдан узоқлаштиришга ёрдам беради ва улар охир-оқибат қочиб кетишади.

Зоэ Салдана

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Зоэ Салдана автоҳалокатда жароҳатланган аёлга ёрдам беради. Актриса уни машинадан олиб чиқиб, 911 рақамига қўнғироқ қилади ва тез ёрдам келгунига қадар у билан бирга бўлади.

Райан Гослинг

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Райан Гослинг машина уриб кетишига оз қолган аёлни тўхтатиб қолади. Британиялик журналист Лори Пенни АҚШда йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиши лозимлигини унутиб қўйган. Яхшиямки, яқинида уни катта тезликда келаётган машинадан қутқариб қолган актёр бор бўлган.

Ўхшаш янгиликлар