• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image

Ташқи кўриниши сабаб тенгдошларидан ёш кўринадиган машҳурлар ҳақида «Домашний очаг» нашри маълумот бериб ўтади.

Ольга Кабо — 53 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Ольга ҳеч қачон ташқи кўринишига жиддий эътибор беришини яширмаган. У соғлом овқатланишга амал қилади ва рациондан ўрин олган фойдали маҳсулотлар яхши кўринишнинг гарови эканига ишонади.

Шерон Стоун — 63 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Голливуднинг энг гўзал актрисаларидан ҳисобланган Шерон 15 ёш кичкина кўринади. Сарвқомат кўриниш учун ортиқча ҳаракат қилмайдиган Стоун ёш ўтиши билан ҳуснига ўзига хослик қўшилишига ишонади.

Элизабет Хёрли — 56 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Кўринишига кўпчилик ҳавас билан қарийдиган Элизабетнинг ёш кўриниш сири уйқудан бир неча соат аввал овқатланмаслик, қовурилган ва хамирли таомлардан тийилиш билан боғлиқ.

Холли Берри — 55 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Холли эса мукаммал кўриниш учун тер тўкиб машғулотлар билан шуғулланишини яширмайди.

Жулиана Мур — 61 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Йиллар ўтгани сайин латофати ортаётган Мур катта бўлгани сайин ўзига бўлган ишончи ортаётганини айтишдан чарчамайди.

Валерия — 53 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Тўғри турмуш тарзига амал қилиб, йога билан шуғулланадиган хонанда косметологга мурожаат қилиб туришини ҳам асло яширмайди.

Деми Мур — 59 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Деми эса пластик жарроҳлик, шахсий парҳезшуносларга пул аяб ўтирмайди. Шу билан бирга, фитнесс ва йога билан шуғулланишни ҳам канда қилмайди.

Моника Белуччи — 57 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Моника пластик жарроҳлик ва инъекцияларсиз ҳам шундоқ чиройли. «Ҳамма гап энергияда. Аёллар учун қандай ўй-хаёл билан яшаётгани жуда ҳам муҳим саналади».

Жулия Робертс — 54 ёш

Фото: «Домашний очаг»

2021 йилда актриса People журналининг энг гўзал аёллари рўйхатида иккинчи йил такрор етакчилик қилган. У гўзаллик сирини тўғри инсонга турмушга чиқиш, фарзандли бўлиш ва яхши дугоналарни қадрига етиш кераклигини айтади.

Оксана Фандера — 54 ёш

Фото: «Домашний очаг»

Актрисанинг ташқи кўриниши ва қоматига назар ташлаб, унинг 54 ёш эканига ишониш қийин.

Ўхшаш янгиликлар