• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ушбу ғайриоддий рецепт кўпчилик учун фойдали бўлади, чунки у қиммат дори-дармонларсиз муаммолардан халос бўлишга имкон беради, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Товони ёрилган ҳар бир киши унинг қандай бўлишини билади. Бу нафақат хунук кўринади, балки ёриқлар ҳам оғриқ беради. Агар оёқ териси дағаллашган ва ёриқлар пайдо бўлган бўлса, уни дарҳол даволаш керак. Акс ҳолда кейинроқ муаммони ҳал қилиш қийинлашади.

Ёрилган товонлар учун крем

Ҳозирда жуда кўп турли хил маҳсулотлар, озиқлантирувчи парвариш кремлари ва бошқа процедуралар мавжуд. Аммо уларнинг барчаси, аксарият ҳолларда, муаммони тубдан ва узоқ вақт давомида ҳал қилмайди. Лекин баъзан қиммат парваришлаш воситаларидан кўра флоралисинли крем тезроқ ёрдам беради.

Ушбу восита бир неча йилдирки уй ҳайвонлари дўконларида сотувлар бўйича етакчи. Дарҳақиқат, сигирлар учун мўлжалланган крем яна товонларида чуқур ёриқлари бўлган одамлар томонидан қўлланилади. Крем арзон ва ҳақиқатан ҳам иш беради ва унинг таркибини ташкил этувчи ингредиэнтлар ҳеч қандай тарзда инсон терисига зарар етказмайди. Қолаверса, сирка ва оғиз чайиш воситаси билан ҳам муаммони бартараф этиш мумкин. Ушбу рецепт бўйича тайёрланган аралашма 15 дақиқадан сўнг оёқ ва товонларни юмшоқ қилиб, вақт ўтиши билан ёриқларни кичрайтиради.

Ёрилган товонлар учун оёқ ҳаммоми

Оёқ ҳаммомининг ўлчамига қараб, нисбатларни икки ёки уч баробар ошириш мумкин.

Бунинг учун керак бўлади:

  • 1 стакан ҳар қандай антисептик оғиз чайиш воситаси;
  • 1 стакан сирка;
  • 2 стакан илиқ сув.
Ҳар қандай турдаги оғиз ювиш воситаларини ишлатиш мумкин, аммо ёрқин кўк ёки яшил оғиз ювиш воситалари оёқларга ўз рангини юқтириши мумкин, шунинг учун сариқ ёки пушти ранглардан фойдаланган маъқул.

Нима қилиш керак?

Барча маҳсулотлар оёқ ҳаммомига қўшилади. Оёқларни 10-15 дақиқа давомида сувга ботириш керак, сўнгра ўлик терини олиб ташлаш учун махсус товон тошидан фойдаланиш мумкин. Бундай ваннадан сўнг ўлик тери кўчиб тушади ва бир нечта процедуралардан сўнг товон силлиқ ва юмшоқ ҳолатига қайтади. Буни синаб кўриш тавсия этилади, натижа эса ҳайратда қолдиради.

Оёқ ҳаммомига яна нима қўшиш мумкин?

  1. 1 стакан мойчечак чойи. Бу қадоқ ва оёқларнинг қуруқ терисига ёрдам беради.
  2. Бир неча томчи лаванда. Эфир мойи ёқимли ҳид таратади.
  3. Вазелин ва пайпоқ. Жараёндан сўнг оёқларга вазелин ёки оёқ креми суртиш ва кечаси пахта пайпоқ кийиш орқали илиқ ваннанинг таъсирини кучайтириш мумкин. Эрталаб яна товон ва оёқлар тош билан ишқаланади.

Ўхшаш янгиликлар